Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахт ҳокимлиги инвесторлар учун яна бир қулайлик яратди

2018-12-29 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркор ва инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида, янги tashinvest.uz интерактив портал фаолиятини йўлга қўйди. 

Мазкур инвестиция портали орқали нафақат мамлакатимиз, балки хориж ишбилармонлари ўз лойиҳаларини онлайн тарзда юборишлари мумкин. Бунда инвесторларнинг қимматли вақтини тежаш, масофадан туриб безнес лойиҳаларини тақдим этиш кўзда тутилган. Бунинг учун порталда махсус сўровномани тўлдириб ариза қолдириш имконияти мавжуд. Инвест порталининг яна бир афзаллик жиҳати инвестор тақдим этган лойиҳасининг қайси босқичда кўриб чиқилаётганини кузатиб боради. Бир сўз билан айтганда, портал тезкор ва шаффофдир. Юборилган аризаларга қисқа муддатда жавоб берилади.

Инвест портал орқали келиб тушган лойиҳалар ҳокимиятнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия тасдиғидан ўтган лойиҳалар ҳокимлик биносида бўлиб ўтадиган “Инвесторлар куни” тадбирида ишктирок этади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркор ва инвесторларни қадрлайди. Ҳокимлик маъмурияти уларга қулай шарт-шароит яратишдан ҳамиша бахтиёр.

Қўшимча маълумотлар учун: +998 71 210-03-00, +99871 210-03-25, +99871 210-03-28.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться