Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Fin Tech Abu Dhabi” танловида Ўзбекистон жамоаси ғолиб бўлди!
2019-10-25 | Инновация
2019 йилнинг 21 октябридан 23 октябригача Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида бутун дунё бўйлаб 5000 дан ортиқ сармоядор ва инноваторларни тўплаган энг йирик халқаро стартап фестивалларидан бири - MENA FinTech фестивали бўлиб ўтди.
Бу йил IT Парк томонидан ўтказилган Унбоунд Ташкент саралаш босқичида иштирок этган “Mayasoft Ltd" (тўлов карталарининг барча турларидан тўловларни исталган усулда - контакт ва контакциз чип ёки магнит тасма орқали қабул қилиш имконини берувчи PoS мобил терминали) жамоаси биринчи марта Ўзбекистондан иштирок этди.
“Mayasoft Ltd" лойиҳаси нафақат катта қизиқиш билан кутиб олинди, балки “EMERGING MARKETS FINTECH” номинацияси ғолиби ҳам бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “FinTech Abu Dhabi" халқаро стартап танлови молиявий технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни тўплайди, финалда эса, 50 та энг яхши жамоа ва бутун дунё бўйича 5000 дан ортиқ сармоядорлар ва меҳмонлар иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги