Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

InnoWeek-2019. “Future Foresight”нинг фаол иштирокчилари Бирлашган Араб Амирликларига стажировкага юборилади

2019-11-04 | Фан

Жорий йилнинг 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ва Келажак ишлари бўйича вазирлиги билан ҳамкорликда “Future Foresight” семинар-тренинглар ташкил этилди. 

БАА Бош вазири Маҳкамасининг мутаxассиси Муҳаммад Xассан Аҳли бошчилигида ўтказилган семинарда республикамизнинг 40 дан ортиқ вазирлик ва идораларидан 250 га яқин давлат xизматчилари, Давлат бошқарув академиясининг педагог ходимлари ҳамда академиянинг тингловчиларидан иборат 55 нафар малакали мутахасислар иштирок этди.

Тадбир очилиш маросимида сўзга чиққан Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров семинар иштирокчиларини қутлади.

– 21-аср мураккаб жараёнлар ва ўзгарувчан технологиялар даври, – деди А. Назаров. – Жамият ва иқтисодиётининг ривожланишини узоқ муддатли прогнозини қилиш ва бунга тайёр туриш ҳукуматлар ва пешқадам инсонлар олдида турган муҳим вазифалардандир. Ҳукумат ва жамиятнинг глобал ўзгаришларга тез мослашувчанлиги мамлакатларнинг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига замин яратади. Шу муносабат билан давлат хизматчиларига ташкил этилган мазкур семинар-тренинглар уларга келажакда юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни башорат қилиш ва пировардида келажакда халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Семинар-тренинг иштирокчиларига анъанавий режалаштиришда муваффақиятсизликларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, стратегик прогнозда ташқи таъсирларга кўмаклашувчи омиллар ҳақида тушунчалар берилди. Бундан ташқари, давлат хизматчиларининг иш самарадорлигини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, келажакни прогнозлаштириш ва форсайт технологияларидан унумли фойдаланиш орқали ташаббускорлик ва натижадорликка эришиш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбир якунида xалқаро экспертлар томонидан ўтилган мавзулар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди ҳамда иштирокчиларнинг орттирган билимларига баҳо берилди.

Шунингдек, 5 кун мобайнида бўлиб ўтган семинар-тренингда энг фаол иштирок этган 15 нафар номзодларни келгусида Бирлашган Араб Амирликларида “Future Foresight” бўйича малакаларини ошириш учун юборишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться