Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

INNOWEEK-2019: халқаро фан олимпиадалари совриндорлари тақдирланди

2019-10-30 | Инновация

II Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 2018-2019 йилларда халқаро фан олимпиадалари совриндорлари ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Уларни тақдирлашда Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев иштирок этди. Ўқувчилар ва уларнинг устозларига эсдалик совғалари топширилди.

Инновацион ва инвестицион форум доирасида тақдирланган 2018-2019 йилларда халқаро фан олимпиадалари совриндорлари билан танишинг.

  1. 2017 йилда Бразилияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон олимпиадасининг кумуш медаль совриндори 1-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Абдуқаюмов Абдумалик ва унинг устози Ғаффоров Сардор.
  2. 2018 йилда Болгарияда бўлиб ўтган Мактаб ўқувчилари Халқаро математика мусобақаси олтин медаль совриндори Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси Исмоилов Дониёр ва айни мусобақа бронза медаль соҳиби Термиз шаҳар 4-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Бўриев Искандар ҳамда уларнинг устози Базарбаев Сардор.
  3. 2018 йилда Болгарияда бўлиб ўтган Мактаб ўқувчилари Халқаро математика мусобақаси бронза медаль совриндори Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Маджидов Муҳаммадризо, 2018 йилда Болгарияда бўлиб ўтган Мактаб ўқувчилари Халқаро математика мусобақаси кумуш медаль соҳиби Бухоро вилояти Пешку тумани 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Норбоев Жаҳонгир, 2019 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган Мактаб ўқувчилари халқаро математика мусобақаси бронза медаль соҳиби Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Олимов Олимжон ҳамда уларнинг устози Базарбаев Сардор.
  4. 2018 йилда Болгарияда бўлиб ўтган Мактаб ўқувчилари халқаро математика мусобақаси кумуш медаль совриндори Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси Ражаббоев Лазизбек, 2019 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган Мактаб ўқувчилари халқаро математика мусобақаси олтин медаль соҳиби Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси Раҳматов Анварбек, 2019 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган Мактаб ўқувчилари халқаро математика мусобақаси бронза медаль совриндори Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси Қодиров Тўймурод ҳамда уларнинг устози Мирзақулов Жаҳонгир.
  5. 2019 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган Мактаб ўқувчилари халқаро математика мусобақаси бронза медаль соҳиби Урганч шаҳар 6-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Максудов Беҳзод ва унинг устози Исмоилов Толибжон.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться