Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
InnoWeek-2019: БМТ билан ҳамкорликда Инновациялар ва технологиялар трансферида интеллектуал мулкнинг аҳамияти муҳокама этилмоқда
2019-10-30 | Инновация
Айни пайтда InnoWeek инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ўтаётган “Инновациялар ва технологиялар трансферида интеллектуал мулкнинг аҳамияти” мавзусидаги минтақавий семинар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбир Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази томонидан ташкил этилган. Минтақавий семинарни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази (ОТТТМ) раҳбари Мичико Эномото хоним ҳамда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директори, Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери марказининг Ўзбекистондаги расмий вакили Шаҳобиддин Шарифов очиб берди.
Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази (ОТТТМ) – БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО)нинг ҳудудий муассасаси бўлиб, Осиё ва Тинч океанидаги давлатларнинг кичик ва ўрта бизнес корхоналарига технологиялар трансфери билан шуғулланади. Мазкур семинар марказнинг фаолиятини жамоатчиликка ва манфаатдор ташкилотларга таништиришни ҳам ўз олдига мақсад қилган.
Илм-фан, технологиялар ва инновациялар барқарор иқтисодий ривожланишнинг ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асоси ҳисобланади. Интелллектуал мулк технологиялар трансфери жараёнининг муҳим бўғини бўлиб, у инновацион маҳсулотлар яратиш, бизнес жараёнларни жадаллаштиришга хизмат қилади. Интеллектуал мулк инновацион технологияларни бозорга олиб чиқишни енгиллаштиради, шунингдек, интеллектуал мулкка эгалик қиладиган илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказларнинг рақобатбардошлигини оширади. Интеллектуал мулкка патентлар, турли хил услублар, товар берлгилари, тижорат сирлари, саноат намуналари, муаллифлик ҳуқуқи, жўғрофий кўрсаткичлар киради.
Семинарда Интеллектуал мулкнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда илм-фан, технологиялар ва инновацияларнинг ривожланиши муҳокама этилмоқда. Тадбир иштирокчилари интеллектуал мулк сиёсатини юргизиш, бу соҳадаги илмий-техник тадқиқотлар ва бошқарув масалаларида тажриба алмашиб, технологиялаар трансфери ва илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни енгиллаштириш бўйича фикр алмашмоқдалар. Семинарнинг мақсади технологиялар трансферининг трансчегаравий жиҳатларини ўрганиш ва амалий тавсиялар
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги