Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ибн Сино мактабида он-лайн дарслар бошланди
2020-03-16 | Инновация
Республикамизга коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Бош вазир томонидан ўтказилган шошилинч йиғилишда барча олий таълим, халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва тарбияланувчилари учун 2020 йил 16 март кунидан уч ҳафта муддатга таътил (карантин) эълон қилинди.
Шу муносабат билан Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари ҳам таътилга чиқдилар. Ўқувчиларнинг таътил пайтида билим олишларини давом эттиришлари учун 16 март кунидан бошлаб педагог ходимлар томонидан дарс жадвалида белгиланган мавзулар асосида онлайн дарс машғулотлари мактаб-интернатнинг телеграм канали орқали намойиш этилмоқда.
Ҳозирда дарс жадвалига кўра алгебра, география, ўзбек тили, физика фанлари бўйича видеосабоқлар телеграм каналга жойлаштирилди. Карантин баҳона энди ота-оналар ҳам дарс жараёнини, ҳар бир ўқитувчининг дарс бериш услубини бевосита кузатиш имконига эга бўлдилар. Ҳар ишда хайр бор, деб бежиз айтишмайди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги