Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Start-up​ лойиҳалари қандай ривожланмоқда?

2020-03-02 | Инновация

U-Report Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда сўров ўтказди. Мақсад - ёшларнинг Start-up (стартап) лойиҳалари ҳақидаги тушунчаларини ўрганиш, қайси соҳада ўзларининг стартап лойиҳаларини ривожлантиришни хоҳлашлари ва стартап-лойиҳалар мамлакатдаги инновациялар ва иқтисодиётнинг ривожланишига таъсири ҳақидаги фикрларини ўрганиш.

Сўров натижалари Инновация вазирлигига стартап ҳаракатларини ва интеллектуал мулк бозорини ривожлантириш, ёшларнинг ўз ғояларини бозорда тарғиб қилишда ҳаётий позицияларини яхшилаш учун зарур.

Сўровда мамлакат бўйлаб 8800 дан ортиқ респондентлар қатнашди.

СТАРТАП ЛОЙИҲАЛАРИ ҲАҚИДАГИ СЎРОВНИНГ АСОСИЙ НАТИЖАЛАРИ:

  1. Респондентларнинг 68 %и стартап лойиҳалари тўғрисида аниқ тасаввурга эга эмас, уларнинг 22 %и жавоб беришга қийналаётганликларини айтишди, қолганлари эса стартап мезонларига жавоб бермайдиган турли хил вариантларни танлади.
  2. Респондентларнинг деярли ярми (48%) Ўзбекистонда жуда кам бўлса-да, муваффақиятли стартап лойиҳалари мавжуд деб ҳисоблашади.
  3. Респондентларнинг 81 %и ўз стартапларини очишни хоҳлашади (уларнинг 23 %и нимадан бошлашни билмаганликлари учун буни амалга оширолмаган).
  4. Респондентларнинг деярли ярми (жинсидан қатъий назар ўртача 48 %и) Ўзбекистонда стартап лойиҳаларини яратиш учун фақат қисман шароитлар яратилган деб ҳисоблайди.
  5. Респондентларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда стартапларнинг ривожланишидаги асосий тўсиқлар қуйидагилар: (1) стартап нима эканлигини билмаслик (24%), (2) қоғоз бюрократиясининг кўплиги (22%) ва (3) мамлакатда стартапларни юритиш ва ривожлантириш бўйича ёшларда билим ва/ёки кўникмалар етишмаслиги.
  6. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги учта асосий йўналишда стартап лойиҳаларини амалга ошириш зарур: таълим (35%), ИТ / телекоммуникациялар (24%) ва соғлиқни сақлаш (7%).
  7. U-Репортёрларнинг фикрича, мамлакатда муваффақиятли стартап лойиҳаларини кўпайтириш учун молиявий ёрдам (24%), таълим тизимини такомиллаштириш (19%) ва стартаплар бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш (18%) керак.
  8. U-Репортёрларнинг аксарияти (68%) «Бизнес / тадбиркорлик асослари» фанини мактаблар / университетларнинг ўқув дастурларига киритиш керак деб ҳисоблайди.

 

Фақат 32% респондентларнинг фикрига кўра, Start-up​ (стартап) бу инновацион бизнес. Сўровда иштирок этганларнинг 1/5 қисми стартап деб кичик бизнесни ҳисоблашади ва 12%и учун стартап – бу ҳар қандай янги компания ҳисобланат экан. Шу билан бирга, респондентларнинг 22 %и бу саволга жавоб беришга қийналаётганини айтишди.

 

Респондентларнинг деярли ярми (48 %и) Ўзбекистонда муваффақиятли стартап лойиҳалари мавжуд, аммо уларнинг сони кам деб ҳисоблашади. Сўралганларнинг 1/4 қисми бундай корхоналар кўп, деб ҳисоблайди, 18 фоизи эса бизнинг мамлакатда бундай компаниялар деярли йўқ деб ҳисоблайди.

Маълумот учун: Start-up​ (стартап) – бу қандайдир янги ғоя/технология/жараёнга асосланган инновацион бизнес лойиҳадир (айнан янгилик киритилган!). Масалан, кафе очиш – бу оддий бизнес лойиҳа, аммо агар унда янги технологиялар/ғоялар ёрдамида хизмат кўрсатилса, бу стартап лойиҳа бўлади. Стартап лойиҳалар ҳар қандай соҳада яратилиши мумкин: тиббиёт, савдо, транспорт, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.

 

U-Репортёрларнинг ярмидан кўпи (жинсидан қатъи назар, ўртача 58%) ўзларининг стартапларини яратмаган ёки яратилишида иштирок этмаганлар, лекин буни амалга оширишни хоҳлашади. Респондентларнинг 23 %и ишни нимадан бошлашни билишмагани учун бу ишга кўл урмаган.

Респондентларнинг 12 %и ўзларининг стартапларини аллақачон яратганликларини айтишди: шундан 6 % муваффақиятли тажрибага эга, қолган 6 % омад уларга кулиб боқмаганини айтишди.

Аёллар (26%) эркакларга (21%) қараганда кўпроқ стартапни нимадан бошлашни билишмайди ва бу соҳада ўзларини синаб кўрган эркаклар сонига қараганда камроқ (9% га қарши 14%).

 

Респондентларнинг деярли ярми (жинсидан қатъи назар, ўртача 48%) Ўзбекистон ёшлари ўзларининг стартап лойиҳаларини очишлари учун зарур шароитларга эга деб ҳисоблайди. Сўровда иштирок этганларнинг 1/4 қисми барча шароитлар яратилган деб ишонади.

Шу билан бирга, аёллар яратилган шароитларга нисбатан кўпроқ оптимистик муносабатдалар, чунки эркаклар бу масалага кўпроқ шубҳа билан қарашади: эркакларнинг 20% Ўзбекистонда ўз стартапларини очиш учун шароит йўқ деб ҳисоблайди, аёлларнинг атиги 12% бу фикрга қўшилади.

 

Респондентларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда стартапларни ривожлантиришдаги асосий тўсиқлар:

- стартаплар нималигини билмаслик ва стартаплар ҳақида хабардорликнинг сустлиги (24%),

- иккинчи ўринда ортиқча қоғозбозлик ва бюрократия (22%);

- учинчи катта тўсиқ бу мамлакатда стартапларни олиб бориш ва ривожлантириш бўйича ёшларнинг билимлари / кўникмалари йўқлиги (11%).

Респондентларнинг атиги 3% мамлакатда стартапларни ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ деб ҳисоблайди.

Биз «Бошқа» вариантини танлаган респондентларнинг 5 %и ўзларининг шахсий жавобларини ёзишни сўрадик ва мамлакатда стартапларнинг ривожланишига халақит берадиган қуйидаги сабабларни олдик:

  1. Юқорида келтирилган барча жавоблар;
  2. Касб танлашга нисбатан ота-оналар томонидан қўйилган қатъий талаблар;
  3. Ёшларнинг стартапларга қизиқиши йўқлиги;
  4. Ёшларга стартапларни яратиш ва бошқариш бўйича билим ва кўникмаларни ўргатадиган ходимларнинг етишмаслиги, стартап-инкубаторларнинг йўқлиги /етишмаслиги;
  5. Маҳаллий аҳолининг харид қобилияти пастлиги, стартаплар ишлаб чиқадиган маҳсулотлар ёки хизматларга бозор ва талабнинг мавжуд эмаслиги;
  6. Коррупция, ижро ҳокимияти вакилларининг аралашуви, «ҳимояга олиш», бюрократия, Тошкент шаҳри мисолида баъзи қонунларнинг қабул қилиниши, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги тафовут;
  7. Маҳаллий ҳокимият қарорларни бажармаслиги, қонунлар ва уларнинг ижроси ўртасидаги тафовут, адолатнинг йўқлиги, демократик институтларнинг ривожланмаганлиги;
  8. Инвесторларнинг ҳаддан ташқари юқори фоиз қўйишлари, потенциал инвесторлар билан учрашувлар ўтказиш жойларининг йўқлиги, бошланғич капиталга инвестиция киритишга тайёр бўлган сармоядорлар тўғрисида маълумотларнинг йўқлиги, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ва харажатлар сметасини тайёрлаш учун стандарт базанинг йўқлиги, инвестиция жараёнининг шаффофлигини таъминлаш зарурияти;
  9. Солиқ юки;
  10. Стартап бизнес учун янги ғояларни ишлаб чиқиш имкониятини бермайдиган бизнес соҳасида монополия ва олигополия кучи;
  11. Яхши бошланғич ғоя ўғирланиб кетишидан қўрқиш, ғояларни плагиат қилиниши, ривожланмаган патент тизимидан қўрқув;
  12. Хокимият томонидан тадбиркорлик субъектларига ер ажратмаслик;
  13. Асосий инфратузилма (электр, Интернет ва бошқалар) билан боғлиқ муаммолар;
  14. Оммавий ахборот воситаларида ушбу соҳанинг кам ёритилиши;
  15. Ишончли расмий статистиканинг йўқлиги, расмий маълумотларни топиш қийинлиги, тегишли маълумотлардан фойдаланиш имконияти йўқлиги.

 

Респондентларнинг фикрига кўра, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига биринчи навбатда ёрдам берадиган стартап лойиҳалари учта асосий йўналишда бўлиши керак: таълим (35%), ИТ / телекоммуникациялар (24%) ва соғлиқни сақлаш (7%).

Қизиғи шундаки, аёл респондентлар (40%) эркаклар (32%) билан солиштирганда таълим соҳасида стартапларни ривожлантиришга кўпроқ эътибор беришади; ахборот технологиялари соҳасида эса стартапларга аёллар (16%) эркакларга (28%) нисбатан кам аҳамият беришади. Шу билан бирга, аёлларнинг 11%и ва эркакларнинг атиги 5%и тиббиёт соҳасида стартапларни ривожлантириш зарур деб ҳисоблашади.

 

Ушбу сўровда қатнашган U-Репортёрларнинг деярли 1/4 қисми мамлакатда муваффақиятли стартап лойиҳаларини кўпайтириш учун молиявий ёрдам (24%), таълим тизимини яхшилаш (19%) ва стартаплар бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш (18%) керак деб ҳисоблашади.

Агар аёллар ва эркаклар стартаплар учун молиявий ёрдам кераклигига тенг равишад рози бўлишган бўлса, кўпроқ аёллар (23%) эркакларга (16%) қараганда ёшлар учун стартаплар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш керак деб ўйлашади. 18% аёл респондентлар чет эл стартаплари билан тажриба алмашишни зарур деб билишади, эркаклар (12%) эса бунга сал камроқ аҳамият беришади.

 

 

 

 

Аксарият U-Рэпортёрларнинг (68%) фикрича, мактаб / университетларнинг ўқув дастурига «Бизнес / тадбиркорлик асослари» фанини киритиш керак. Респондентларнинг деярли 1/5 қисми бундай фан аллақачон ўз ўқув дастурларида бўлганлигини айтишди. Фақат 11% иштирокчилар бу таклифни рад этди. Эркаклар (71%) аёллардан кўра (66%) ушбу ғоянинг тарафдорлари.

Изоҳ: Сўровлар натижасида олинган маълумотлар UNICEF нинг фикрини акс эттирмайди, репрезентатив маълумотлар ҳисобланмайди ва ушбу U-Report сўровида қатнашган 8800дан ортиқ респондентларнинг фикридир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться