Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эшитиш қобилияти бузилганлар мулоқот қилишни ва уларни тинглашини истайди

2020-03-19 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси украиналик дастурчилар билан ҳамкорликда эшитиш қобилияти паст одамларнинг ижтимоийлашувини тубдан ўзгартириши мумкин бўлган лойиҳани синовдан ўтказишни бошлайди.

Нега эшитиш қобилиятидан маҳрум одамлар ўз муаммолари бўйича турли муассасаларга камдан-кам ҳолларда мурожаат қилади? Бунинг учун уларнинг ёнида имо-ишора тилини биладиган таржимонга эга бўлиши керак. Ва бу жуда катта муаммо, чунки бундай таржимонлар ўз хизматлари учун ҳақ тўлашни талаб қилади. Бундай таржимонлар ўзи жуда камчиликни ташкил қилади.
 
Шундай қилиб, кар-соқов одамлар жамиятнинг қолган қисми билан мулоқот қилиши камайиб боради, чунки бу тегишли шароит яратилишини талаб қилади. Ушбу муаммонинг ечимидан бири сифатида украиналик дастурчилар махсус дастур таклифини илгари сурмоқда. Миллий палата ва Украинадаги шерикларнинг ҳамкорлиги туфайли Ўзбекистонда ушбу лойиҳанинг қанчалик самарадорлигини синаб кўриш имконияти бор.
 
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, “Ижтимоий бирлашма” ташкилоти (Украина) ва «Interactive Group FZC» (БАА) компанияси ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди.
 
Хўш, лойиҳанинг пилот версияси нима? Миллий палата ҳудудлардаги барча 14 бўлинмаси ҳамкорлар томонидан тақдим этилган дастурий таъминот билан таъминланган планшетларни керакли ташкилотлар, масалан, "Ягона ойна" маркази, банк, ҳокимликларга тарқатди. Бу ерга ташриф буюрган имконияти чекланган шахслар ушбу планшетдан фойдаланган ҳолда, суҳбатлашиш ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлади. Планшет интернет орқали таржимонлар марказига уланган бўлиб, ташриф буюрувчилар видео-алоқа орқали имо-ишора тилида мурожаат қилади ва таржимон уларнинг мурожаатларини ташкилот ходимига сўзлаб беради. Шунингдек, ташкилот ходими айтган барча маълумотлар ҳам имо-ишора тили орқали мурожаатчига етказилади.
 
Ҳозирда Украинада эшитиш имконияти чекланган одамлар томонидан энг кўп ташриф буюриладиган 60 га яқин муассасалар шундай планшетлар билан жиҳозланган. Асосан, уларни ўрнатиш энг муҳим бўлган жойни лойиҳа билан танишиб чиққан маҳаллий маъмурият раҳбарлари ҳал қилади. Эндиликда Миллий палатанинг ҳудудий филиаллари директорлари вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакилларини лойиҳа билан таништириш имкониятига эга, шунингдек, эшитиш қобилиятидан маҳрум одамлар учун ажойиб ижтимоий шароит яратишга қизиқувчи барча фуқаролар ҳам лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиши мумкин.
 
Лойиҳани муҳокама қилиш жараёнида Миллий палата раиси Равшан Изамов, ҳамкор компаниялар раҳбарлари Евгений Охрименко ва Виталий Потапчук инновацион лойиҳанинг кенг имконият ва истиқболга эга эканини таъкидлади. У нафақат кар-соқов, балки эшитиш қобилияти ўта паст одамлар, шунингдек, қачондир эшитган ва умри давомида ҳали имо-ишора тилидан фойдаланмаганларнинг алоқа қилиши учун зарур шароитни яратишни таъминлайди. Лойиҳа ушбу тоифалар бўйича ҳар бирининг талабларига жавоб беради. Пилот даврида лойиҳанинг барча имкониятларини кўришга Украинадаги Таржимонлар маркази ёрдам беради. Агар лойиҳа Ўзбекистонда муваффақиятли қабул қилинса, шу ернинг ўзида ҳам шундай Марказ яратилади ва марказ таржимонлари эшитиш қобилиятидан маҳрум одамлар ҳамда улар мурожаат қиладиган одамлар ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ўзбек ва рус тилларига таржима қилади.
 
Миллий палатадаги йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти вакилларининг таъкидлашича, улар ушбу лойиҳа тақдим этадиган имкониятлар ҳақида фақат орзу қилиши мумкин. Энди Миллий палата ушбу лойиҳанинг имкониятлари, биринчи навбатда, республикадаги маъмурият раҳбарларига тақдим этишни ва уларнинг кўмаги билан эшитиш қобилиятидан маҳрум одамларнинг тинглаш орзусини амалга оширишни режалаштирмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси
Инновацион соғлиқни сақлаш
миллий палатаси матбуот хизмати

Манба: ЎзА

Поделиться