Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича онлайн электрон платформа ишга туширилди
2020-03-30 | Технологиялар
Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича онлайн электрон платформа ишга туширилганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 24 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилгани муносабати билан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш талаблари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ходимларини қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатишни онлайн режимга ўтказиш мақсадида илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича онлайн электрон платформа ишга туширилди.
Онлайн электрон платформани Инновацион ривожланиш вазирлигининг www.mininnovation.uz веб-сайтидаги “Танловлар” рукнининг “Мавзу юбориш” интерактив хизмати ёки ушбу ҳавола орқали ишга тушириш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги