Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация

Қайта тикланувчи энергия ҳажмини башорат қилиш тизимини яратиш масалаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

05.10.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва USAID агентлигининг “Келажак энергияси” билан ҳамкорликда олиб борилаётган "Ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбаларининг республика энергия тизимига таъсирини ўрганиш" лойиҳаси доирасида хорижий экспертлар иштирокида тадбир ўтказилди.

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган семинар ўтказилди

30.09.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштиришнинг устувор вазифалари» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова, Инновацион ривожланиш вазирининг Юқори мартабали халқаро маслаҳатчиси Карстен Хайнц иштирок этдилар.

Тошкент шаҳрида “Инновацион кун Тошкент-2021” бизнес анжумани бўлиб ўтди

23.09.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳрида “Ҳозирги ва истиқболдаги қийинчиликларга қарамай ўзбек компаниялари ўз бизнесини қандай ривожлантириш ва ўстиришлари мумкин” мавзусида “Innovation Day Ташкент-2021” бизнес анжумани бўлиб ўтди. Мазкур тадбир  IT Парк томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 7 поғона кўтарилди

21.09.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Бундан аввал мамлакатимиз рейтингда 2020 йил 93-ўрин ва 2015 йилда 122 ўринларни эгаллаган эди. Глобал инновацион индекси 20 сентябрь санасида эълон қилган нашрининг номи “COVID-19 инқирози орқали инновацияларни кузатиш” бўлиб, ҳисобот COVID-19 инқирознинг глобал инновация кўрсаткичларига таъсирини баҳолайди.

Инновацион ривожланиш вазири Татаристон Президенти билан учрашди

16.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

15 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди. Учрашув Қозон шаҳрининг Кремлида бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди

31.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан илм-фан ва инновация соҳаларида жамият ҳамда давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда фидокорона меҳнатлари учун тағдирланишди.

Жами 16 та илмий, стартап ва тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари молиялаштиришга тасдиқланди

26.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида 2021-2024 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 8 та амалий лойиҳа, 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 2 та инновацион лойиҳа, 2021-2026 йилларда амалга ошириладиган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган 1 та фундаментал лойиҳа, 2 та молиялаштириладиган стартап лойиҳалари ҳамда 3 та тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаси молиялаштирилиши тасдиқланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Беларуснинг "Great Stone" саноат парки билан танишди

25.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси 23-25 август кунлари Минск шаҳрига хизмат сафари билан ташриф буюрди.

Қашқадарё вилоятида стартап лойиҳалар танлови ўтказилади

24.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ўртасида Қашқадарё вилоятида стартап лойиҳаларини молиялаштириш бўйича танлов ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича меморандум имзоланди

24.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов Олмазор туманини инновацион ҳудудга айлантириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоладилар.

Фарғона вилояти Олтиариқ туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда

17.08.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацияларга эҳтиёжи ҳар жабҳада яққол сезилмоқда. Шунга монанд омманинг уларга қизиқиши ҳам тобора ортмоқда. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, иқтисодиётнинг тараққиёти доимо мақбул инновацион стратегия, энг сўнгги илмий-техник ютуқлардан фойдаланиш, ахборот технологиялари имкониятларини кенг жорий этишга боғлиқ.

Корея Эксимбанки: Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари

19.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Кореянинг Эксимбанки ваколатхонаси раҳбари Чо Ин-Гю билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган пресс-конференция бўлиб ўтди

02.06.2021ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Бир неча асрлар давомида аниқ ва табиий фанлар Ўзбекистон заминида кенг ривожланиб, Ўрта Осиё ҳудуди дунё интеллектуал маркази бўлиб келган. Юртимиз ҳудудида юзага келган биринчи ва иккинчи Ренессанс даври бутун дунё тан оладиган машҳур даҳоларни етиштириб берди.

Президент: Хорижий тилларни ўргатиш бўйича келажак учун мустаҳкам пойдевор бўладиган янги тизимни йўлга қўйиш вақти-соати келди

06.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 май куни чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ар-Риёдда юқори даражадаги учрашувлар давом этмоқда

04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги ҳамда Давлат инвестиция жамғармаси раҳбарияти билан учрашди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги “Олима аёллар грантлари” ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилади (40-тур))

05.03.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Танловнинг асосий мақсади – республикамизда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб қилиш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида илмий фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг янги ғоя ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар натижалари бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммолари, реал эҳтиёжлари ҳамда ҳудудий муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишдан иборат.

Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.