Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ақлли шаҳар, у ўзи қандай бўлади?

2020-03-05 | Технологиялар

Қурилиш вазирлигида Франциянинг Bouygues Construction group экспертлари иштирокида айни мавзуга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Bouygues Construction дунёнинг 92 мамлакатида фаолият олиб боради ва қарийб 184 минг нафар ишчи ходимга эга. Улар суҳбат чоғида бугунга қадар қандай лойиҳаларни амалга оширгани ҳақида қисқача тақдимот ўтказишди.

Бундан бир неча йил аввал Франциянинг Париж шаҳрида қад ростлаган ва ҳозирда барча суд муассасаларини бир жойда жамлаган замонавий бино ҳам айнан мазкур компания вакиллари томонидан ишланган экан.

Шунингдек, Сингапурдаги Осиё ўйинларини ўтказиш учун мўлжаллаб қурилган йирик спорт “хаб”и, Ашхабоддаги Туркманистон Президенти қабуллар саройи ва “Юлдуз” меҳмонхонаси ҳам айнан ақлли бино концепцияси асосида бунёд этилгани таъкидлаб ўтилди.

Маълум бўлишича, ақлли бинода хона ҳарорати, ёруғлик манбаи, энергия таъминоти каби жиҳатларнинг барчаси электрон тарзда бир пайтнинг ўзида кузатиб борилар ва бошқарилар экан. Ақлли шифохона мисолида фикримизни давом эттирадиган бўлсак, ҳар бир бемор ташрифи, унинг қайси мутахассисга мурожаат қилишидан тортиб, бино бўйлаб ҳаракатланиш харитаси ва ҳаттоки бинони тарк этгандан сўнг ҳам унинг муолажалар жадвали ҳам айнан электрон тизим орқали ишлаб чиқилар экан.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Бундай ақлли биноларнинг таннархи бизга қай даражада мос? Франциялик экспертларнинг фикрига кўра, мўътадил иқлим шароитига эга бўлган мамлакатда бундай замонавий бинолар ўртача саккиз йилда ўзини оқлар экан. Ақлли шаҳар концепциясида эса шаҳарнинг ёруғлик таъминотидан тортиб, кўчалардаги светафорларгача бўлган барча жиҳатлар қамраб олинган бўлиб, айниқса мусиқа фестиваллари каби оммавий тадбирлар ўтказишда бу жуда қўл келади, дея фикр билдирди франциялик экспертлар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

Поделиться