Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Грант асосида молиялаштирилган илмий лойиҳалар мониторинги давом этмоқда
2020-06-29 | Фан
Миллий илмий-тадқиқотлар ва ишланмаларни молиялаштириш усулларидан бири танлов асосида молиялаштиришдир. Илмий жамоатчилик ва мустақил экспертларнинг фикрича, грант лойиҳалари танловлари — молиялаштиришнинг энг шаффоф тури саналади. Грант тизими нафақат малакали илмий экспертиза орқали истиқболли лойиҳаларни саралаб олиш, балки илмий-тадқиқот ишларининг сифатини назорат қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади.
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан илмий фаолиятга доир давлат дастурлари доирасида бажарилган ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган инновацион ва амалий лойиҳаларнинг тақвимий режа бўйича бажарилиши юзасидан мониторинги ўтказилди. Мониторинг давомида вазирлик ходимлари ва мутахассислардан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари бажарилган лойиҳаларни қуйидаги талаблар асосида мониторинг қилишмоқда:
- бажарилган лойиҳанинг маълум бир фан тармоғидаги мавжуд муаммо ечими ҳамда якуний маҳсулотга қаратилганлиги;
- лойиҳанинг тижоратлаштириш имкониятининг мавжудлиги ҳамда илмий самарадорлиги;
- лойиҳа учун ажратилган маблағнинг ўринли сарф этилганлиги;
- лойиҳа доирасида моддий-техника ҳам лаборатория жиҳозларининг сотиб олинганлиги;
- лойиҳа доирасида эълон қилинган илмий нашрлар кўрсаткичлари.
Вазирлик ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ навбатдаги мониторингда илмий фаолиятга доир давлат дастурлари доирасида бажарилган қуйидаги лойиҳаларнинг мониторинги олиб борилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги