Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазири Европа Иттифоқидаги элчиси этиб тайинланган Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
2020-07-07 | Инновация
6 июль куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жанинг Ўзбекистондаги миссиясининг якунлангани муносабати билан қабул қилди. Қабул давомида ўтган давр мобайнида вазирликнинг ҳиндистонлик ҳамкорлар билан амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум доирасида тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Фан ва технологиялар департаменти ўртасида «2019-2022 йилларда фан, технология ва инновация соҳасида ҳамкорлик дастури» тасдиқланган. Унга кўра ўтган йилнинг ноябрь ойида ўзбек-ҳинд илмий-техник лойиҳалар танлови эълон қилинган бўлиб, ҳар йили 20 тадан қўша илмий-техник лойиҳалар амалга оширилади. Бундан ташқари, 22 нафар ёш олимлар Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида қисқа муддатли стажировкалар ўташлари келишилган.
Ҳиндистоннинг йирик стартап акселераторлари бўлмиш iCreate (International centre for entrepreneurship and technology) ҳамда DevX компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатилди. Инновациялар ва стартап экотизимини ривожлантириш соҳасидаги илғор тажрибалар билан алмашиш, инсон капиталини такомиллаштириш ҳамкорликнинг бош мақсадидир. Бугунга қадар мазкур акселераторларнинг етакчи мутахассислари юртимиз стартапчилари учун қатор маърузалар ўқидалар, семинарлар, конференциялар ўтказдилар, улар иштирокида «Идеатон» танлови ташкил этилди. .
Бугунги кунда сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида “Routern.com” компаниясининг директори Чандраната Шарма ҳамда элита уруғлари етиштирувчи «Nath Bio-Genes» компанияси раҳбари Венкатеш Кулкарни Ҳиндистоннинг инновациялар элчилар этиб тайинлаган. Улар билан тегишли соҳаларда яқиндан ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Глобал коронавирус пандемияси шароитида йўл харитасига кўра амалга оширилиши лозим бўлган ишлар вақтинчалик ортга сурилган бўлса-да, ҳиндистонлик фармацевтика компанияларининг мазкур вирусга қарши препаратларни яратиш йўлидаги тадқиқотларини биргаликда амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш мумкинлиги ҳақида ҳам учрашув давомида фикр билдирилди.
Шу билан бир қаторда инновация ва илм-фан соҳаларидаги ўзбек-ҳинд алоқаларни янада мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ҳиндистоннинг Европа Иттифоқидаги элчиси этиб тайинланган Сантош Жанинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.
Учрашув дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги