Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Пандемияга қарши курашда Инновация ва Smartcity» онлайн анжумани
2020-07-03 | Инновация
Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Пойтахтлар ва йирик шаҳарлар халқаро ассамблеясининг «Пандемияга қарши курашда Инновация ва Smartcity» мавзусидаги онлайн анжуманида иштирок этмоқда.
Мазкур онлайн йиғилиш Қозоғистон пойтахти Нур-Султон ҳокими Алтай Кулгинов ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда Россия Федерацияси, Латвия, Ўзбекистон, Қозоғистон каби қатор давлатларнинг вакиллари коронавирусга қарши кураш борасида ўз давлатлари ва шаҳарларида кўрилган чоралар, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маъруза қилишлари режалаштирилган.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги