Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитойнинг “Innoway” компанияси билан музокаралар ўтказилди

2020-07-20 | Инновация

17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хитойнинг “Innoway” компанияси ўртасида видео-конференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Аббос Бобохонов компания вакилининг вазирлик билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдиргани учун миннатдорчилик билдириб, ҳозирги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берди. “Innoway” компанияси бош директори Ни Лишиа (Nie Lixia) компаниянинг инновация ва ИКТ соҳасидаги ютуқлари ҳамда келажак учун режалари билан ўртоқлашди.

Учрашув давомида ҳамкорликда юртимизда инновацион марказ ташкил этиш, Ўзбекистонлик инновациялар соҳасида фаолият юритувчи ёшларга “Innoway” компанияси мутахассислари томонидан малака ошириш курсларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, Хитойнинг энг яхши тажрибасига асосланган ҳолда республикамизда интеграциялашган инновацион тизимни шакллантириш, жумладан, кичик ва ўрта инновацион корхоналарнинг жадал ривожланиш дастурлари, инновацион марказлар ва махсус инновацион зоналарни бошқариш, барқарор инновацияларни ривожлантириш бўйича биргаликда ишлаш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шу билан бирга, “Innоway” компанияси Ўзбекистон Республикасида 5G технологияси қамровини кенгайтириш, янги инновацион инфратузилмаларни жорий этиш бўйича катта қизиқиш билдирди. Бу ишларни амалга оширишда компаниянинг Бирлашган Араб Амирликлари, Словакия ва бошқа давлатлардаги муваффақиятли тажрибасидан фойдаланиш мумкин эканлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, “Innoway” компаниясининг Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган “Innoweek 2020” инновацион ҳафталиги тадбирларида иштирок этиши тўғрисида ҳам сўз юритилди. Учрашув сўнгида томонлар эришилган келишувлар натижасида тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бу асосида амалий ишларни бошлашга келишиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться