Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ривожланиш бўйича ҳамкорлар Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр

2020-05-10 | Иқтисодиёт

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, ташқи ёрдам дастурлари ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан ўзаро алоқалар бўйича расмий мувофиқлаштирувчиси сифатида, "Мамлакатлар платформаси" доирасида халқаро молия институтлари, БМТ ташкилотлари, АҚШ, Туркия, Корея, Япония, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатлари халқаро ҳамкорлик учун ҳукумат агентликларининг 40 дан ортиқ вакиллари иштирок этган кенгайтирилган видеоконференцияни ўтказди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2020 йилдаги №ПҚ-4691-сонли "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Инқирозга қарши чоралар дастури самарадорлигига юқори баҳо бердилар.

Видеоконференция кун тартибига коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини баҳолаш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан глобал инқироз ҳодисаларининг республика аҳолиси ва иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш механизмлари киритилди.

Ривожланиш бўйича ҳамкорлар Ўзбекистон ҳукуматининг кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш учун тезкор сафарбарлик ва ташқи ёрдамдан фойдаланишга нисбатан юқори савияда ташкил этилган ва барча ҳамкорлар билан мувофиқлаштирилган ёндашувини қайд этди.

Мисол тариқасида БМТ ташкилотларининг глобал платформаларидан фойдаланган ҳолда тиббий асбоб-ускуналар ва маҳсулотларни харид қилиш бўйича жадаллаштирилган ёндашувлардан фойдаланиш келтирилган. Бундай ёндашув ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш самарадорлигини максимал даражада ошириш, харидлар такрорланишини бартараф этиш ва шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

Ривожланиш бўйича ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Ислом Тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, ОПЕК жамғармаси, Бирлашган Миллатлар ташкилоти, Франция тараққиёт агентлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Германия тараққиёт банки, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги вакиллари Бухоро ва Сирдарё вилоятларидаги воқеалар оқибатларини тезкор бартараф этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бу ёрдам грантлар, кредитлар, гуманитар ёрдам ва техник кўмаклашиш кўринишида берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться