Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар

2020-08-13 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва бозор муносабатларини янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида 31,9 млрд. сўмлик 115 та лойиҳа бажарилмоқда. Шу жумладан, янги механизм асосида 6,1 млрд. сўмлик 12 та лойиҳа молиялаштирилган.

Мазкур лойиҳалар шўрланган тупроқ майдонларида қишлоқ хўжалик ҳосилдорлигини ошириш, чорвачиликни озуқабоп сифатли ем-хашак базасини ривожлантириш, касалликларга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар навларини яратиш, уруғчилик соҳасини такомиллаштиришга қаратилган.

Вазирлик томонидан республикамиз ҳудудларида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган қатор ишлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Жанубий Кореянинг KCOOPSAGRO компанияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Nukus AgroSnab” корхонаси ҳамкорлиги натижасида қишда иситиш тизимисиз қовун етиштириш технологияси ишга туширилди.

Ушбу технология қишнинг совуқ даврида ҳам иситиш тизимисиз ишлайди ва бунда иссиқхона усти бир қават плёнка билан қопланади. Бундан ташқари, экинлар устида махсус тунел ташкил қилиниб, тунел ҳам бир қават плёнка билан қопланади ва устидан 12 оз қалинликдаги кўрпа билан ёпилиб иссиқ ҳарорат сақлаб турилади. Бу қишда ўзимиз ишлатадиган оддий кўрпалардан кўра 3-4 баравар қалин демакдир.

Ташқарида -150С бўлганида иссиқхона ичида 14 0С ҳарорат сақланиб, технология йилнинг хоҳлаган вақтида ҳосил олиш имконияти яратилди. Ҳозирда иссиқхона учун зарур қувурлар, плёнка, изоляция кўрпалари, ювиб-тозалаш машиналари, автоматик саралаш машиналари ҳамда автоматик қадоқлаш машиналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали иссиқхона нархини арзонлаштириш устида ишланмоқда.

Андижон вилояти

Марҳамат туманидаги «Андижон тажриба-кўргазма майдони» ташкил этилиб, унда инновацион технологиялар намойиш қилинади. Мазкур майдонда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда аҳолини иш билан таъминлаш орқали тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида доривор ўсимликлар уруғини аҳоли хонадонларига етказиб бериб, аҳоли томорқаларда етиштириш мақсад қилинган. Хусусан, Асака туманидаги оилаларга 6,0 млн. сўмлик 4 минг дона стевия кўчати етказиб берилди. Жорий йил якунига қадар 30 та хонадонни, 2021 йилда эса 100 та хонадонни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ҳиндистоннинг “Kalash seeds” уруғчилик компанияси билан Асака туманида уруғчилик қўшма корхонаси ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бухоро вилояти

Пахта етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича вазирлик ташаббуси билан Туркиянинг «Евродрип» компаниясининг томчилаб суғориш технологиясини қўллаш бўйича Бухоро вилояти Бухоро туманидаги 5 та фермер хўжаликларининг 2019 йилда 108 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди.

Жорий йилда вилоятнинг «Зарҳал» пахта-тўқимачилик кластерининг 50 гектар пахта майдонида, шунингдек Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги ”Inter agro star” МЧЖ нинг 60 гектар майдонларида жорий этилмоқда.

Жиззах вилояти

Пахтакор туманида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлик маҳсулотларини қайта ишловчи замонавий «Семруғ» кўп тармоқли уруғчилик корхонаси ташкил этилди.

Мазкур истиқболли лойиҳанинг умумий қиймати 5,820 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 2,171 млрд.сўм Инновацион ривожланиш вазирлиги гранд маблағи, 1,200 млрд.сўм АТ «Агробанк» кредит маблағи ва 2,449 млрд.сўм инвестор маблағи жалб қилиниб, Жиззах вилояти Пахтакор туманида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлик материалларини қайта ишловчи замонавий ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди ва 32 та иш ўрни яратилди.

Ушбу корхона тасарруфидаги 1,5 гектар майдонда ғалла ва пахтанинг хом ашёсини қайта ишлашга мўлжалланган бино, омборхона, лаборатория, ишчилар учун мўлжалланган дам олиш ва ювиниш хоналари қурилиш ишлари якунланди.

Хитойдан уруғлик ғалла ва пахтани тозалаш, саралаш, дорилаш, қуритиш ҳамда қадоқлаш технологияси ҳамда электрон рақамли 50 тонна юк ўлчаш тарози олиб келиниб, видеоускуналар, онлайн тизим асосида ғалла ва пахтани қабул қилиш учун ўрнатилди.

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон қуёнчилик хўжаликлари ассоциацияси ва «Ибра Кроль» МЧЖ билан биргаликда умумий қиймати 39,0 млн. евро бўлган инновацион усулда «Қуёнчилик кластери» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки босқичида «Микрокредитбанк» АТ томонидан ажратилган 900,0 млн. сўм кредит маблағлари эвазига Европадан 8 турдаги 55 дона зотли қуёнлар келтирилди (режада 200 бош қуён келтирилиши керак эди, лекин пандемия сабабли тўхтаб турибди) ва махсус катаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Лойиҳада доирасида «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури асосида аҳоли хонадонларига кластер усулида 20 тадан она қуён ва 4 та эркак қуён тарқатиш орқали қуёнлар сонини 20 минг бошга ва кейинги босқичда 150,0 минг бошга етказиш режалаштирилган. Хусусан, жорий йилда синов тариқасида Шахрисабз шаҳар ва Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи туманларида 100 га яқин хонадонга маҳаллий иқлим шароитига генетик мослаштирилган қуёнларни уй шароитида етиштириш асосида аҳолининг касаначилик асосида бандлигини таъминлаш ва даромадининг ошишини таъминлаш ва кейинги босқичда ўқув семинарлар ва тажриба орттириш орқали Қашқадарё вилоятини барча туманларини жалб этиш мақсад қилинган.

Шунингдек, Қамаши туманида «ББУ-АЗАМАТ» хусусий корхонаси томонидан 9 гектарда Тугмачагул (Malva sylvestris) плантацияси ташкил этилди. Шу билан бирга аҳоли томорқаларда 1,5 гектарда 60 дан ошиқ хонадонларга Тугмачагул (Malva sylvestris) ўсимлигини кўпайтириб, оилаларни иш билан таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури асосида тугмачагул эктириб, оилалардан келишилган нархда сотиб олинмоқда. “Тугмачагул (Malva sylvestris) плантациясини ташкил этиш”ни стартап лойиҳаси орқали амалга ошириш режалаштирилган.

Навоий вилояти

АҚШнинг «Valmont Industries» компанияси билан ҳамкорлик лойиҳасига кўра «Фахриддин Ойбек» фермер хўжалиги (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани)нинг 100 гектар майдонида ёмғирлатиб суғориш тизимини қўллаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ускуналарни келтириш шартномаси шартлари иккала томон билан ҳам келишилган ва жойида ускунани монтаж қилиш учун сув келтирувчи қувурлар ва электр таъминоти тўлиқ тайёрланди, пандемия юмшаши билан келтирилиб ўрнатилади. Бунда албатта артезиан насосларини ишлатишда муқобил энергия турларидан фойдаланиш, бунда шамол йўналишига мос худудларда шамол энергиясидан, чорвачилик комплекслари мавжуд ҳудудда эса биогаз ва бошқа энергия турларидан фойдаланиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Иккинчи лойиҳа. Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари билан ҳамкорликда Чигитни бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаб экиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. «Азкамар» МЧЖ билан тузилган лицензия шартномаси асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
2020 йил 1 июль ҳолатига 200 млн. сўмлик 500 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Учинчи лойиҳа, Хатирчи туманидаги узумчиликка ихтисослашган «Тасмачи», «Олтинобод» ва «Учқора» МФЙ ҳудудларида Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда инновацион усулда 3 та меваларни энергия тежамкор қуритиш лойиҳаси амалиётга жорий этилди.

Шунингдек, вазирлик ташаббуси билан Хатирчи туманига фермер хўжаликларига Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан узумнинг маҳаллий«Оқ дум» ва «Қизил дум» узум навларидан “In vitro” усулида тайёрланган 1000 дона кўчат етказиб берилди.

Наманган вилояти

Кореянинг “Nacle” инновацион минерал ўғитини пахта ва ғаллачиликда қўллаш бўйича Наманган, Навоий, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятининг 1048 та фермер хўжаликларига шартнома асосида синов тарзида жами 100 тонна миқдорида 15,3 млрд. сўмлик биоминерал ўғити етказиб берилди.

Лойиҳани кейинги босқичини давом эттирган ҳолда ушбу инновацион ўғитни Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш белгиланган.

Наманган вилоятида «Чорвачилик учун гидропоника усулида табиий яшил озуқа етиштириш» ва «Таркибида қанд миқдори кам бўлган цукат тайёрлаш» стартап лойиҳаларини Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш натижасида чорвачилик учун тўйимли ва сифатли озуқа етиштиришнинг замонавий ва самарали технологияси йўлга қўйилади.

Шунингдек, Наманган муҳандислик технология институти олимлари томонидан яратилган «Ресурс тежамкор бир камерали икки цилиндрли автоматлашган жин машинаси» лойиҳасини манфаатдор вазирликлар, идоралар, ишлаб чиқарувчилар ва пахта-тўқимачилик кластерларини жалб қилган ҳолда, тақдимот маросимини ташкил қилиб, инновацион лойиҳанинг кенг тарғиботини амалга оширган ҳолда ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш белгиланган.

Самарқанд вилояти

Жомбой туманида Жанубий Кореянинг “KJ-Tec Cо., Ltd” компанияси томонидан “KJ Welmut” қўшма корхонаси ташкил этилди. «Ярим пакана ёнғоқни инновацион технологиялар асосида етиштириш» лойиҳаси умумий қиймати 2 млн. доллар бўлиб, бугунги кунда Кореядан 75 минг долл. пакана ва ярим пакана ёнғоқ уруғлари келтирилди ва 4 гектар майдонга (0,5 гектар иссиқхонада) экилди. Етиштирилган кўчатларни Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари хўжаликларига етказиб берилиши режалаштирилган. Қўшимча кўчатзор ва ёнғоқ плантациялари яратиш мақсадида Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида ер майдони ажратиш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти

“KIVA SESAME” МЧЖ ўзбек-турк қўшма корхонаси негизида мойли экинларнинг (кунжут, седана, ер ёнғоқ ва зиғир) Ўзбекистон шароитига мос янги навларини ишлаб чиқиш ҳамда улар маҳсулотидан экспортбоп, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилган «Мойли экинларни иқтисодий самарали навларини яратиш ва қайти ишлашни ташкил этиш» бўйича стартап лойиҳа Хоразм технопарки билан ҳамкорликда тайёрланди.

Ҳозирда Хоразм вилоятининг Урганч туманида 280 гектар ер майдонида кунжут плантацияси ташкил этилди. Шунингдек, олимлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда яратилаётган янги навлар синовдан ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳридаги «Яшнобод» инновацион технопарки

Мазкур технопаркдаги ишлар доирасида Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун 5 972 млн. сўм ва 300 минг АҚШ доллари, шунингдек 6 272 млн. сўмкредит ва грант маблағлари жалб қилинишини режалаштирилган.

Технопаркда қишлоқ хўжалиги соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

– "One Trip Plow" кўп функцияли плуг комплекси;

– ўсимликлар, қишлоқ хўжалиги ерлари, чорва молларини сақлаш мажмуаларида зараркунандаларга қарши курашиш учун инновацион препаратлар ишлаб чиқиш;

– дронларда ёрдамида экин майдонларини тасвирларини таҳлил қилиш;

– электр трактор ишлаб чиқариш каби лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться