Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими ўрганилди

2020-09-24 | Иқтисодиёт

Агентлик томонидан Тошкент вилояти Зангота туманидаги “УзАвто Моторс Пауэртрейн” акциядорлик жамиятида ходимлар меҳнати фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими, унинг хусусиятлари ва таъсири мавзусида семинар ташкил этилди. Унда мамлакатимиздаги “Ўзбекнефтегаз”АЖ, “Ўзкимёсаноат”АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ, “Йўлқурилиш”АЖ, "Тошкентвино комбинати" АЖ каби 15 та йирик корхона ходимлари иштирок этди.

Маълумки, Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий фаолият йўналишларидан бири-давлат иштирокидаги корхоналарда KPI (самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) тизимини жорий этиш орқали давлат корхоналарини тўғри ва самарали бошқариш.

Йиғилишда бугунги кунда мамлакатимизда давлат иштирокида 1607 та корхонада ҳукуматнинг 2015 йилдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори асосида KPI тизими жорий этилгани ҳақида сўз борди. Қайд этилганидек, агентлик томонидан йирик корхоналарнинг самарадорлигини баҳолаш ва унинг натижаларини жорий йилдан бошлаб, расмий веб-сайтда эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилган.

Агентлик томонидан мазкур корхоналар ижро органини KPI тизими таҳлили натижасига кўра, 2019 йил якунлари бўйича 1607 та (2018 йилга нисбатан 4 баробар кўп) давлат иштирокидаги корхоналарнинг 730 таси юқори, 154 таси етарли, 270 таси етарли эмас, 191 таси ўрта, 89 таси паст ва 173 таси қониқарсиз даражада эканлиги аниқланди (KPI натижаларини сайтга тўлдириш кўрсаткичи 2018 йилга нисбатан  4 баробарга ошди).

Семинарда таъкидланганидек, давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органнинг самарадорлиги икки чорак мобайнида кетма-кет “паст” ёки “қониқарсиз” даражада бўлган 155 та корхонанинг кузатув кенгаши ва муассисига нисбатан қонунчилик талабларига асосан корхоналарнинг ижро орган раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқилди.

Корхонанинг самарадорлик даражасини ошириш учун фақатгина ижроия органининг KPI тизимини белгилаш эмас, балки корхонада меҳнат қилаётган барча ходимлар учун буни қўллаш мақсадида республикамизда самарали фаолият юритиб келаётган корхоналар амалиётини ўрганишни даврнинг ўзи тақоза этаётгани таъкидланди.

2008 йилда ташкил этилган, автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада бугунги кунда АҚШ, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Венгрия каби давлатларда малака ошириб келган минг нафардан ортиқ маҳаллий мутахассис ва техник ходимлар меҳнат қилади.

Корхона вакилларининг сўзларига кўра, бу ерда ҳар бир ходим учун KPI тизими электрон тарзда қўлланилиб, кўрсаткичларнинг бажарилиш даражасига қараб ходимлар қўшимча рағбатлантирилади. Бу эса, ўз навбатида, корхонада қатъий тартиб-интизомни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ва сифатининг ошишини ҳамда энг асосийси ишчи-ходимларнинг ўз вазифаларига чуқур масъулият билан ёндошишни таъминлайди.

Зеро, KPI тизими, яъни самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини жорий этиш – бу корхонанинг стратегик мақсадларига эришишда ёрдам берувчи муҳим ва замонавий воситадир. Бундай кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳар қандай корхона учун доимий равишда ўз молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиб бориш ва стратегик вазифаларни амалга ошириш жараёнини баҳолаб бориш имкониятини яратади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться