Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Global Young Academy иқтидорли ёшларимизни ўз сафига қабул қилади!

2020-09-02 | Ёшлар

Global Young Academy дунё миқёсида ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанни кенг омма эътиборига ҳавола этиш, сиёсий мунозараларда қатнашиш, халқаро ва фанлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун ёш тадқиқотчиларга халқаро мулоқотларни олиб бориш имкониятини яратади. Дунё миқёсидаги таниқли ёш олимларни глобал аҳамиятга эга мавзуларни муҳокама қилиш учун бирлашишига имкон беради.

Аъзолик:

Тадқиқотга асосланган ҳар қандай фан, шу жумладан табиий, жисмоний ва ижтимоий фанлар, шунингдек, санъат ва гуманитар фанлар бўйича ишлайдиган барча олимлар учун очиқ.

Талаблар:

Даъвогарлар ўзларининг юқори даражадаги билимларни намойиш эта олишлари ҳамда жамиятда ўзгаришлар қилиш учун аниқ мажбуриятни намойиш этишлари керак. PhD ёки унга тенглаштирилган дастур даъвогарлар учун асосий талабдир.

Ушбу диапазондан ташқарида бўлган талабгорларга ўз аризаларини нега кўриб чиқиш кераклиги тўғрисида асосли ҳужжатларни юбориш таклиф этилади.

Имкониятлар:

Ҳар йили GYA аъзоси йиллик умумий йиғилишида қатнашиши шунингдек, ташкилотнинг бир ёки бир нечта дастурига фаол ҳисса қўшиши, улар сиёсатни ишлаб чиқиш, миллий ёш академияларни тарғиб қилиш, илм-фан ва маърифатни қўллаб-қувватлаш имконига эга бўладилар. Агар аризачилар GYAнинг янги аъзолари сифатида қабул қилинса, улар 2021 йил 16-21 май кунлари Японияда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиллик умумий йиғилишда қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Аризалар 2020 йил 15 сентябрга қадар қабул қилинади.

Ариза топшириш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: (https://app.globalyoungacademy.net/?pk_vid=85bb1f2daec59dcd1595326014ed3676).

Батафсил маълумот учун https://globalyoungacademy.net/call-for-new-members/ ҳаволасидан фойдаланинг

Қўшимча саволларга жавоб ҳамда ариза топширишда қийинчиликларга дуч келсангиз, вазирликнинг қуйидаги рақамига уланинг:

+998935956400

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться