Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Глобал инновацион индексда 93 ўринни эгаллади

2020-09-02 | Инновация

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Бутун Жаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти ва Корнел Университети томонидан Глобал инновацион индекс рейтингининг навбатдаги 2020 йил «Инновацияни ким молиялаштиради?» мавзусидаги 13-сони эълон қилинди. Ҳар йили 24 июль санасида чоп этилиши анъанага айланган нашр бу йилги пандемия таъсири остида кечиктирилгани маълум қилинган эди.

Хўш, бу йилда дунё мамлакатларининг инновацион фаолиятидаги динамикасида қандай ўзгаришлар юзага келди?

Аввало Ўзбекистоннинг узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна қайта Глобал инновацион индекси рейтингида рўйхатга киритилгани биз учун асосий ва шу билан бирга муҳим бўлган ўзгаришлардан биридир. Буни албатта республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг, хусусан шаффофлик ва очиқлик сиёсати ҳамда инновацион фаолиятдаги ижобий ўзгаришларнинг натижалари дея эътироф этиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси сўнги маротаба 2015 йил ушбу халқаро рейтингда 140 дан ортиқ давлатлар ичида 122 ўринни эгаллагани маълум. 2020 йилда Ўзбекистон 131 дан ортиқ дунё мамлакатлари ичида 93 ўринни эгаллади.

2020 йилда 80 та кўрсаткичлардан иборат бўлган Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида Институционал ривожланиш (Institutions), Инсон капитали ва илмий тадқиқот фаолияти (Human capital & research), Инфратузилма (Infrastructure), Билим ва технологиялар натижадорлиги (Knowledge & technology outputs) ва Ижодий натижадорлик (Creative outputs) каби йўналишлардаги индикаторларда ижобий натижаларга эришганини кўриш мумкин.

Шу ўринда, Глобал инновацион индекс рейтингда етакчилик қилаётган давлатлар, республикамизга қўшни бўлган ва бошқа айрим иқтисодиётларнинг ҳам 2020 йилдаги эришган натижаларини келтирамиз. Швейцария- 1 ўрин, Россия – 47 ўрин, Қозоғистон – 77 ўрин, Қирғизистон – 94 ўрин, Тожикистон – 109 ўринни эгаллаган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5544-сонли «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегия тўғрисида»ги Фармонида асосий вазифалардан бири этиб 2030 йилга қадар республикамизни Глобал инновацион индекс баҳолаш рейтингида етакчи 50 та давлатлар қаторига киритилиши белгиланган.

– 2020 йил Ўзбекистон Глобал инновацион индексига қайтди, – деб шарҳ берди мазкур мавзу юзасидан Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов. – Мана шу қайтишнинг ўзи янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижасидир. Ўзбекистоннинг 93-ўринда бўлиши ҳозирги пайтда илм-фанга берилаётган эътибор, инновацион ривожланишига қаратилган ресурсларнинг самарасидир. Охирги йилларда илм-фанга киритилган инвестициялар, номатив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасининг шакллантирилиши, энг муҳими, олимларга яратилаётган шарт-шароитлар ва ижод эркинлиги Глобал инновацион индексдаги ўрнимизни белгилади. Буни келажакда илм-фан ва инновацияларга катта инвестицияларни жалб қилиш учун бир қадам деб ҳисоблаш мумкин.

Инновацион ривожланиш вазирлиги тегишли давлат бошқарув органлари ва идоралари билан яқин ҳамкорликда сўнги йилларда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва Глобал инновацион индекс рейтингига киритилишини таъминлашга қаратилган салмоқли ишларни амалга оширди. Жумладан,

  • Глобал инновацион индекс халқаро рейтинги асосчилари ва 15 дан ортиқ халқаро ташкилотлари билан бир қатор учрашувлар ва музокаралар олиб бориш орқали ҳозирги кунга қадар Ўзбекистоннинг рейтингга киритилиши учун тўсиқ бўлиб турган муаммолар ўрганилди.
  • Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индекс рейтингига киритилиши учун тақдим этилмаган ва эскирган маълумотлар рўйхати юқоридаги ҳамкорликлар натижасида шакллантирилди ва белгиланган халқаро талаблар асосида тақдим этиш масалалари ҳал этилди.
  • Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индекс рейтингига киритилиши ва мавжуд муаммоларни тизимли ижобий ҳал этиш мақсадида маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан кўплаб расмий учрашувлар ўтказилди. Хусусан, 2019 йил 29-31 октябрь кунлари InnoWeek.uz 2019  инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Бутун Жаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти раҳбарияти, Elsevier вакиллари ва бошқа хорижий ташкилотлар иштирокида «Ўзбекистон Республикасини Глобал инновацион индекс рейтингидаги ўрнини яхшилаш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилган.

Глобал инновацион индекс 15 та халқаро индекслар, 4 та Жаҳон иқтисодиёт форуми (World Economic Forum) томонидан олиб бориладиган сўровномалар ва 61 та кўрсаткичларга тегишли миқдорий статистик маълумотлардан ташкил топган. 2015 йил ҳолати бўйича ўрганилганда, республикамиз ушбу рейтингда 141 та давлатлар ичида маълумотларнинг етарли даражада эмаслиги ва мавжуд статистик маълумотларнинг эскирганлиги бўйича 4-ўринда деб топилганлигини инобатга олган холда, Ўзбекистоннинг 2020 йилда ушбу рейтингда акс этиши ҳам халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.

Мамлакатимиздаги инновацион фаолиятда туб ижобий бурилишлар халқаро ташкилотлар томонидан мунтазам тарзда эътироф этиб келинмоқда. Жумладан, Глобал инновацион индекс нашрининг бу йилги сонида мамлакатимизнинг инновацион фаолиятидаги ўзгаришларига тўхталиб, сўнги йиллардаги давомий ва тизимли ислоҳотларнинг натижаси Ўзбекистоннинг Глобал инновацион индексга 2020 йилда киритилиши ва Ўрта Осиё ва Жанубий Осиё давлатлари ичида тўртинчи ўринда эканлиги таъкидланган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил Глобал инновацион индексга киритилишида яқиндан ҳамкорлик қилган барча вазирлик ва идораларга ҳамда хорижий ташкилотларнинг республикамиздаги барча расмий ваколатхоналарига хусусан, Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат статистика қўмитасига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться