Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро робототехника мусобақасида олтин медални қўлга киритди

2020-10-30 | Ёшлар

«Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгараклари аъзолари «YRC-2020» (International Youth Robоt Competition) халқаро робототехника мусобақасида «Чиқиндиларни саралаш» инженерлик лойиҳаси билан иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, ушбу халқаро мусобақада Aмирбек Рўзимуҳаммадов, Владимир Будников, Aмир Исмоилов, Ситора Исломова, Aмир Турдиматов, Aлександер Пак мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.

IYRC – халқаро робототехника мусобақаси ҳисобланиб, 2014 йилдан буён унда 28 давлат аъзолари иштирок этиб келмоқда.

Мусобақани жорий йилда Россияда ўтказиш белгиланган эди. Пандемия сабабли ушбу мусобақа онлайн тартибда ўтказилди.

Ушбу мусобақа асосан ўқувчиларнинг инженерлик қобилиятларини рўёбга чиқариш, ўқувчилар томонидан ихтиро қилинган янги замонавий технологияларини амалиётга жорий этиш орқали уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ҳисобланади.

Бу каби ютуқлар ўзбекистонлик ёшларни руҳлантириш билан бир қаторда уларнинг инженерлик қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться