Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро ёшлар инновацион форуми
2020-10-29 | Ёшлар
2020 йилнинг 3-5 ноябрь кунларида биринчи Халқаро ёшлар инновацион форуми онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Барча хоҳловчилар ўз лойиҳасини тақдим қилиш, фикр ва тавсиялар йиғиш учун 1 ноябргача рўйхатдан ўтиши мумкин.
Форумнинг мақсади: янги ғояларни намойиш қилиш, ёшларнинг инновацион ғояларини ривожлантириш ва тижоратлаштиришда ёрдам бериш, дунёнинг барча давлатларидаги фаол ёшлар билан давлат бошқарув органлари, жамоат, илмий, бизнес ташкилотлари ва ОАВнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш. Форум йўналишлари орасида – энергетика, саноат ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, биотехнологиялар (шу жумладан, экология ва тиббиёт) ва IT.
Форум дастурида: панель муҳокамаси, ҳамкорлар блоклари, сунъий интеллект ҳақида ёшларнинг дебатлари, муваффаққият тарихлари ва бошқа қизиқарли ва фойдали тадбирлар.
Форум Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.
Батафсил маълумот ҳамда лойиҳа ва иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш учун форум сайтига ўтинг https://wif.im/
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги