Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшларни TECHNOWAYS – технологик марафонга таклиф этамиз!
2020-09-04 | Ёшлар
Ўқувчи, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда илмга чанқоқ иқтидорли ёшларни инновация, стартап, технология, дастурлаш бўйича билимларни ошириш, шунингдек лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда тижоратлаштириш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказиладиган TECHNOWAYS технологик ривожланиш марафонига таклиф қиламиз.
Марафон дастури:
Семинар тренинглар. 1-3 кунлар
Иштирокчиларга инновация, инновацион фаолият, стартаплар тўғрисида умумий маълумотлар берилади. Стартаплар қандай қилиб муваффақият қозониш сирлари ўргатилади.
Лойиҳаларни яратиш. 4-10 кунлар
Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти, лабораториялари, стартап лойиҳалар, 3D прототиплаштириш, IOT, Тижоралаштириш, дастурлаш бўйича семинар тренинглар ўтказилади. Талабалар жамоаларга бўлиниб, ҳар бир жамоага менторлар бириктирилади. Жамоалар лойиҳа танлашади ҳамда уни яратишни бошлайди. Жамоалар “Бизнес фаришталар” учун лойиҳалар тақдимотини тайёрлайдилар. Лойиҳанинг маркетинг ишлари, тижоратлаштириш билан боғлиқ ишларни амалга оширади.
Ўтказиладиган сана: 2020 йил 15-30 сентябрь
Вақт: 09:00-18:00, Душанба-Жума.
Марафон тили: ўзбек, рус
Марафонда иштирок этиш - БЕПУЛ
Мярафонда рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: www.technoways.uz
ЭСЛАТМА!!! Марафонни ташкил этишдан мақсад ёшлар ўртасида стартап лойиҳалар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш ҳамда марафон якунларига кўра маъқул бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун инвестиция ажратиш бўлиб, сертификатлар берилиши кўзда тутилмаган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги