Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион Ўзбекистон: келажакка интилаётган мамлакат

2020-08-28 | Инновация

Жорий йилнинг 27 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан «Инновацион Ўзбекистон: келажакка интилаётган мамлакат» мавзусида ахборот технологияларини қўллаган ҳолда масофавий анжуман ўтказилди.

Анжуманда сўнгги йилларда инновацион ривожланиш йўлида амалга оширилган ишлар сарҳисоби қилинди. Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши муносабати билан соҳада белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги ишлар кўламини белгилаб олинди. Шунингдек соҳада олиб борилаётган ишларнинг ижобий натижаси сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан барпо этилган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги «Яшнобод» инновацион технопаркининг очилиш маросимини ўтказилди.

Ушбу тадбирда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари – депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти вакиллари, масъул раҳбарлари ва ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сўнгги йилларда бошқа соҳалар каби инновацион ривожланиш соҳаси ҳам жадал қадамлар билан ривожланиб келмоқда. Албатта, инновацион ривожланиш Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бош йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Стратегиянинг бош мақсади инсон капиталини ривожлантириш, 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати таркибига кириш этиб белгиланди.

Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилганлиги , жумладан «Яшнобод» инновацион технопарки юқори технологияларни ривожланиши учун қулай шарт-шароитни яратиш, илмий, технологик ва инновацион тадбиркорликнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, кичик инновацион корхоналарни ташкил этиш, ички ва ташқи бозорга рақобатбардош, юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилганлиги таъкидланди.

Шундан сўнг «Яшнобод» инновацион технопаркининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Бугунги кунга қадар «Яшнобод» инновацион технопаркида 32 та лойиҳа резидент мақомини олган. Улар асосан кимё технологиялари, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббиёт биотехнологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, ахборот коммуникация технологиялари йўналишларида фаолият юритмоқдалар.

Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 31,9 млн. АҚШ доллари миқдорида шахсий маблағлар ҳамда 15,6 млн. АҚШ доллари — кредит маблағлари жалб қилинишини режалаштирилган.

Албатта, барча соҳада, шу жумладан инновацион ривожланиш соҳасида қўлга киритилган ютуқ ва натижаларни энди бошланган туб ислоҳотларнинг дебочаси деб қабул қилиш лозим. Онлайн учрашув давомида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида фаолиятни янада кучайтиришга келишиб олинди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикасининг «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонунидан келиб чиқадиган соҳада белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш бўйича шакллантирилган қуйи палатанинг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси ҳамда Инновацион ривожлантириш вазирлигининг ҳамкорликдаги ишлари режаси, айтиш лозимки, инновацион усулда ахборот тизимлари орқали ЭРИ ёрдамида тасдиқланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться