Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танловга ҳужжатлар қабули узайтирилди

2020-10-14 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-саҳифасида ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида 2020 йил 22 июлда эълон қилинган танлов юзасидан қўшимча тарзда қуйидагиларни маълум қиламиз.

Танлов эълонида илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар 2020 йилнинг 30 сентябрига қадар қабул қилиниши белгиланган эди.

Вазирлик ва идоралар шунингдек, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг масъул ҳодимларини оғзаки мурожаатларига мувофиқ таклиф ва эътирозларини инобатга олган ҳолда илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)ларни қабул қилиш муддати 2020 йилнинг 20 октябрига қадар узайтирилди.

Шу муносабат билан, илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)ларни қатъий белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ тақдим этишингизни сўраймиз.

Қўшимча маълумотлар олиш учун: Илмий стажировкаларни ташкиллаштириш ва илмий лаборатория ускуналарини харид қилиш бўлими бошлиғи С. Тахиров, тел.: (90) 989 24 05, электрон манзил: s.takhirov@minninovation.uz ҳамда етакчи мутахассиси М. Жўрабеков, телефон (90) 175 95 25, электрон манзил: mjurabekov@mininnovation.uz.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться