Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида инновация йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2020-09-28 | Инновация

ДЕҲЛИ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов ушбу мамлакатнинг “Routern.com” компанияси раҳбари Чандракант Шарма билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Тадбирда соҳаларга инновацион ғояларни фаол жорий қилиш, бу йўналишда биргаликда лойиҳалар амалга ошириш ва стартаплар экотизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Унда, шунингдек, яқин келажакда бажарилиши режалаштирилаётган қўшма лойиҳалар таҳлил қилинди ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Ч.Шарма айни пайтда бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия шароитида рақамли технологиялар, билимлар ва замонавий ахборот технологияларига бўлган талабнинг бир неча маротаба ошганини таъкидлади. Бу борада “Routern.com” компанияси вакили билан туризм, масофавий таълим, республикамиз тадбиркорлари, жумладан ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни онлайн савдо платформалари орқали кенг тарғиб этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, “Routern.com” жамоаси 2018-2019 йилларда Ўзбекистонга ташриф буюриб, тегишли вазирлик ва идораларда музокаралар ўтказган. 2019 йил октябрь ойида эса Чандракант Шарма Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ҳиндистондаги фахрий элчиси этиб тайинланган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться