Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молиялаштиришга тавсия этилган 61 та илмий лойиҳаларга сертификатлар топширилди

2020-10-25 | Инновация

24 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган танлов ғолибларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Сертификатлар танловлар натижаларига кўра 13 та фан йўналишлари бўйича жами 61 та лойиҳа, шундан 45 та амалий, 11 та инновацион, 3 та стартап ва 2 та тажриба конструкторлик лойиҳалари умумий 65,9 млрд сўм миқдорида молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар раҳбарларига берилди.

Сертификатларни инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова топширди. Ш. Турдиқулова ўз нутқида олимлар берилган имконият ва рағбатлардан имкон қадар самарали фойдаланиб, иқтисодиётимиз ва ижтимоий соҳалар учун зарур бўлган илмий ишланмалар яратишларига умид билдирди.

Тадбирда шунингдек, Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири, академик Шафоат Намозов ҳамда тарихчи-олима Хулкар Ҳамроева чиқиб, ўзлари амалга ошираётган лойиҳаларнинг аҳамияти, шу борада олиб бораётган амалий ишлари ва лойиҳалардан кутилаётган натижалар ҳақида маълумот бердилар. Ўз навбатида улар олимларни илмий танловларда фаол иштирок этишга, ўз устиларида кўпроқ ишлаб, доимий изланишда бўлишга, шогирдлар етиштиришга алоҳида аҳамият беришга чорладилар.

Лойиҳалар танловлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон Қарорига мувофиқ, илмий тадқиқот лойиҳаларига буюртма давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий фаолият субъектларининг асосланган таклифлари, шунингдек, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммоларини инобатга олиб ташкил қилинган.

Хусусан:

Фармакология ва фармацевтика йўналиши бўйича жами 7 та лойиҳа, шундан 5 та амалий 1 та инновацион ва 1 та стартап лойиҳалари умумий молиялаштириш ҳажми 8,2 млрд сўм;

Тиббиёт фанлари бўйича жами 5 та амалий лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 4,9 млрд сўм;

Филология, педагогика ва психология фанлари бўйича жами 3 та лойиҳа, шундан 2 та инновацион, 1 та амалий лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 3,4 млрд сўм;

Техника фанлари бўйича жами 6 та лойиҳа, шундан 2 та тажриба конструкторлик, 2 та стартап, 1 та амалий ва 1 та инновацион лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 6,4 млрд сўм;

Иқтисодиёт ва хуқуқ фанлари бўйича жами 7 та лойиҳа, шундан 5 та амалий, 1 та мақсадли, 1 та инновацион лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 5,1 млрд сўм;

Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар фанлари бўйича жами 8 та лойиҳа, шундан 6 та амалий, 2 та инновацион лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 7,7 млрд сўм;

Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари бўйича жами 12 та лойиҳа, шундан 10 та амалий, 2 та инновацион лойиҳа умумий 15,3 млрд сўм;

Математика, физика ва механика фанлари бўйича 1 та амалий умумий молиялаштириш ҳажми 1,5 млрд сўм;

Тарих ва ижтимоий фанлар бўйича 1 та амалий лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 1,0 млрд сўм;

Кимё фанлари бўйича 1 та амалий умумий 1,2 млрд сўм миқдорида молиялаштирилди;

Ер тўғрисидаги фанлар бўйича 2 та амалий лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 2,1 млрд сўм;

Ахборотлаштириш ва АКТни ривожлантириш фанлари бўйича жами 3 та лойиҳа, шундан 2 та амалий, 1 та инновацион лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 2,8 млрд сўм;

«Ўзқурилишматериал-ЛИТИ» томонидан ишлаб чиқилган 5 та амалий лойиҳа жами 4,7 млрд сўм миқдорида молиялаштиришга тавсия этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться