Бугун, 20 ноябрь куни, соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирилиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзгидромет» мутасаддилари иштирокида мавзуга доир муҳим масалалар муҳокама қилинади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
97 754 71 11 (telegram)
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги