Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2021 йилгача тез ёрдамда “Дамас”дан воз кечилади
2019-11-28 | Соғлиқни сақлаш
2021 йилгача тез ёрдам соҳасида “Дамас” автомашиналаридан тўлиқ воз кечилиб, халқаро андозалар даражасида жиҳозланган замонавий тиббий ёрдам машиналарига ўтилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
2019 йил якунига қадар барча тез ёрдам машиналарида қулай алоқани, чақириқлар учун машинани тезкор йўналтиришни таъминловчи GPS тизимини тўлиқ йўлга қўйиш белгиланган. Мутахассислар маълумотларига кўра, 2021 йилгача тез ёрдам тизими халқаро стандартларга жавоб берадиган, замонавий автомобилларга тўлиқ ўтади.
Манба: «Правда Востока»