Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Ҳиндистоннинг “Regal Laboratories” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда истиқболли лойиҳалар, хусусан, Ўзбекистоннинг фармацевтика эркин иқтисодий худудларида доривор ўсимликларни етиштириш масаласи муҳокама этилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Қориев мамлакатимизнинг сармоявий муҳити ҳақида сўз юритиб, сўнгги йилларда фармацевтика соҳасида улкан ютуқларга эришилаётгани ҳамда хорижий сармоядорлар учун имтиёз ва қулай шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади.
– Ўзбекистонлик мутахассислар бўлажак сармоядорларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдиришмоқда. Ҳамкорларимизнинг янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бераётган тавсия ва кўмаклари биз учун жуда муҳим, – дейди “Regal Laboratories” компанияси бош директори Гулсахил Сингх. – Бунинг учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
М.ҚОСИМОВА, ЎзА
Манба: ЎзА