Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коррупция билан боғлиқ жиноятлар 2016 йилга нисбатан икки баробарга камайган

2019-12-11 | Соғлиқни сақлаш

Тошкент шаҳар врачлар малакасини ошириш институтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳуқуқ-тарғибот органлари вакиллари иштирокида “Коррупция — тараққиёт кушандаси” мавзусида анжуман ташкил этилди. 

Унда қайд этилганидек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт тизимида таъмагирлик ва коррупция ҳолатларининг олдини олишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Президентимиз қарори асосида давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар, 2019 йил 1 апрелдан эса 1,15 баравар оширилди. Бундан ташқари, ҳар бир шифокорнинг ишига қараб баҳолаш, муассасаларни даволанганлик ҳолати бўйича молиялаштириш, аудит ва ички текширув тизимини янада такомиллаштириш, энг муҳими, жамоатчилик ва депутатларнинг тизимли назорати йўлга қўйилди. “Ишонч телефони”, турли мурожаат ва шикоятлар учун “Фикр билдириш” қутиси, ходимлар ва беморлар ўртасида сўровномалар ўтказиш, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш каби чоралар ҳам кўрилмоқдаки, бу ҳам бўлса соҳадаги турли тамагирлик ва коррупция ҳолатларига чек қўйилишига хизмат қилаяпти. 

Шунингдек, вазирлик тизимидаги муассасаларда коррупцияга қарши курашиш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида тизимда турли ҳодиса ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан махсус хабар бериш тартиби жорий этилди. Келиб тушаётган ҳар бир ҳодиса ва содир этилган жиноят бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор таъсир чоралари кўрилмоқда. Натижада 2016 йилга нисбатан 2019 йилнинг 11 ойи давомида коррупция ва таъмагирлик билан боғлиқ жиноятлар икки баробарга камайди. 

Ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фаол саъй-ҳаракатлар олиб бориш юзасидан келгусидаги вазифаларга ҳам эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться