Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Термизда “Жануб – 2021” Ўзбекистон – Россия қўшма ўқувларига старт берилди

2021-08-02 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси мудофаа вазирликлари томонидан икки давлат ўртасидаги ҳарбий мақсадга мўлжалланган ҳамкорлик режасига мувофиқ жорий йилнинг 30 июлидан 8 августига қадар “Термиз” округ дала ўқув майдонида биргаликдаги Ўзбекистон ва Россия ўқуви ўтказилмоқда.

2 август куни “Термиз” полигонида “Жануб – 2021” Ўзбекистон–Россия қўшма ўқувининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ўқувнинг асосий мақсади икки давлат ҳарбий бошқарув органларининг ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш, хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан тажриба алмашиш кабилардан иборат.

Ўқувнинг тантанали очилишида Ўзбекистон Республиками мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов ва Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи штаби бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Николай Терещенко cўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ва ўқувдан кўзланган асосий мақсадлар юзасидан тўхталиб ўтишди.

Куни кеча ўқув-йиғин иштирокчилари режага мувофиқ вилоятнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюрди. Хусусан, Археология давлат музейи, сурхон этномаданиятини ўзида акс эттирган мажмуалар барчада катта таассурот қолдирди. 

Манба: ЎзА

Поделиться