Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги делегацияси Самарқандга ташриф буюрди
2021-06-19 | Хавфсизлик соҳаси
Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги бош комиссари жаноб Ким Чанг Йонг бошчилигидаги делегация ва Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фаолияти билан танишиш мақсадида вилоятда бўлди.
Ташриф давомида бугунги кунда Ўзбекистонда, хусусан, Самарқанд вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар чора-тадбирлар борасида тажриба алмашуви жараёни бўлиб ўтди.
Шунингдек, меҳмонлар «Хавфсиз шаҳар» ва «Хавфсиз туризм» концепциялари доирасида вилоят ИИБда барпо этилган замонавий «Ситуацион марказ», “102” тезкор тизими имкониятларидан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ходимлар учун яратилган шароитлар билан таништирилди.
Тадбир давомида, Ўзбекистон ва Корея ўртасида 2021-2022 йилларда жамоат тартибини сақлаш бўйича амалий ҳамкорлик тарбирлар режаси (“Йўл харитаси”)ни ижросини таъминлаш юзасидан биргаликда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Шунингдек, ташриф жараёнида кореялик ҳамкасбларга Самарқанднинг туристик объектларида хавфсизликни таъминлаш амалиёти намойиш қилинди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги