Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган онлайн тадбир

2021-07-30 | Хавфсизлик соҳаси

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий гарнизонилари ўртасида онлайн тарзда профилактик тадбир ўтказилди.

Жумладан, Марказий ҳарбий округ қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, ҳарбий хизмат ўташнинг хавфсиз шароитларини яратиш, ҳарбий интизом ва ҳуқуқ-тартиботни янада мустаҳкамлаш мақсадида гарнизонлардаги ҳарбий прокуратура вакиллари иштирокида терговга қадар текширувни амалга оширишга масъул мансабдор шахслар, ҳарбий қисм ва муассасаларда содир бўлган жароҳатланиш ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш комиссияси раислари ва аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди.

Тадбир доирасида ҳарбий прокуратура ҳодимлари томонидан 3 та гарнизонларда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан боғлиқ текширув ва суриштирув жараёнларида тўпланган хужжатлардаги камчилик ва хатолар хусусида “Эҳтиёткор ва сергак ҳарбий хизматчи – ҳар доим хавф-хатардан йироқда” ҳамда “Ҳар бир жиноят учун жазо муқаррор” каби мавзу бўйича маърузалар қилинди. 

Шунингдек, ҳудудларда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқубузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича онлайн тарзда ўзаро тажриба алмашилди.

Тадбир доирасида округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассаларда йўл транпорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда диний масалалар борасида ҳам тегишли тушунтириш ишлари ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться