Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўмондон энг илғор мутахассисларни тақдирлади

2021-07-23 | Хавфсизлик соҳаси

Жорий йилнинг 15-21 август кунлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Мен ғолиб» шиори остида «Энг илғор мутахассис» кўрик-танлови ўтказилади. Унда иштирок этиш учун Марказий ҳарбий округ қўшинларида 24 та йўналиш бўйича энг илғорлар саралаб олинди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов ўзининг билим ва маҳорати ҳамда жанговар қобилиятини тўлиқ намоён этган ҳолда округ босқичида ғолиб бўлган ва бугунги кунда Мудофаа вазирлиги босқичига тайёргарлик кўраётган жамоаларни муносиб рағбатлантирди.

Шунингдек, округ қўшинлари қўмондони ўз сўзида бу каби мусобақалар ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро куч, салоҳият ва касб маҳоратини синовдан ўтказиши,  ёшлар қалбида она Ватанга бўлган муҳаббат, ҳарбий хизматга эса ҳавас уйғотишини таъкидлаб, жамоаларни юқори шоҳсупани эгаллаши учун самимий тилаклар ила руҳлантирди.

Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, жорий йил Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида “Хавфсиз маршрут”, “Муҳандислик формуласи”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Дала ошхонаси”, “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида “Артиллерия олови устаси” ҳамда “Мусаффо осмон”, “Бахмал” дала ўқув майдонида эса “Қутб юлдузи” баҳслари ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: ЎзА

Поделиться