Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда

2021-08-10 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ўзаро ҳамкорликда навбатдаги ўқув йиғини ташкил этилди.

Ташкил этилган ўқув йиғинида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси мутахассис сапёр-портлатувчилари билан тайёрлаш ўқув курсини ўтказиш билан бир қаторда Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳудудий Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари мутахассислари билан ҳам малака ошириш ўқув курслари ўтказилди.

Ўқув курси давомида катта инструктор-ўқитувчилар томонидан тингловчиларга назарий ва амалий машғулотлар педагогик технологиянинг замонавий усулларидан ҳамда хорижий тажрибалардан кенг фойдаланилган ҳолда олиб борилди.

Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.

ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться