Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш- давр талаби
2021-06-29 | Хавфсизлик соҳаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида “Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти, Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази, Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик маркази, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети раҳбарлари ва масъуллари иштирок этдилар.
Илмий-амалий семинарда ИИВ Малака ошириш институти Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш кафедраси бошлиғи, полковник Улубек Расулев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилаётганлиги, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг сифат жиҳатдан янги тизими, яъни ички ишлар органларида хизматни ўташ тартибига узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими киритилганлигини, ўқув жараёнини замон талабларига мутаносиб равишда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, ходимлар малакасини оширишда инновацион усулларни қўллаш, узлуксиз малака ошириш тизимини амалиётга жорий этиш, унда илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш, кадрларни танлаш ва вазифага қўйишнинг шаффоф тизимини яратиш, коррупцияга қарши муросасиз жамиятни барпо этиш, кадрлар малакасини ошириш тизимини мустаҳкамлаш асосий вазифалардан эканлигини таъкидлади.
Малака ошириш курслари ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий шакл ва технологиялари, жумладан, масофавий таълим шакли ҳам жорий этилди. Бошқа соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича қатор янги курслар ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар кенг қамровли ва жадал ислоҳотлар амалга оширилаётган шароитда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш муҳим масала эканлигини қайд этишди. Илмий-амалий семинарда хулоса ва таклифлар муҳокама қилиниб, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш республикамиз малака ошириш муассасалари фаолиятидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, тизимдаги мавжуд муаммоларни ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги