Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан учрашув тўғрисида

2021-07-17 | Сиёсат

2021 йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан учрашди.

Европа томони 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция натижаларига юқори баҳо берди. Ж.Боррел Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий барқарорликни таъминлашда мазкур Тошкент форумининг ўз вақтида ташкиллаштирилгани ва долзарблигини таъкидлади.
 
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирларнинг амалий жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди.
 
Афғонистон йўналишида томонларнинг ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни давом эттиришга икки томон ҳам тайёр эканини билдирди.
 
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
 
Музокараларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться