Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Ҳукумат акселератори офиси очилди

2021-06-16 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастури доирасида Бирлашган Араб Амирликларидаги ҳамкорлар билан биргаликда жорий этилаётган ташаббуслардан бири бўлган Ҳукумат акселератори офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари вазири Муҳаммад ал-Қарқовий ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тадқиқотлар маркази раҳбарияти ва бошқа мансабдор шахслар иштирок этди.

Акселераторнинг асосий вазифаси давлат органлари ва ташкилотлари ресурсларини жалб қилиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги долзарб муаммоларни тез ва самарали ҳал этишдан иборат. Акселератор гуруҳлари ҳар бир 100 кунлик муддат ичида махсус ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун давлат органлари, хусусий сектор ва бошқа манфаатдор томонлар билан ишлайди.

Тадбир доирасида, Акселератор раҳбарияти биринчи 100 кунликда тўртта йўналиш, яъни қурилишга рухсат бериш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва коммунал тўловлар учун ягона биллинг тизимини яратишни соддалаштириш бўйича эришилган натижалар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.

Шундай қилиб, барча масъул идоралар иштирокида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида қурилиш рухсатномасини олиш муддатини 246 кундан 84 кунгача қисқартириш ҳамда жараённи онлайн режимга тўлиқ ўтказиш имкони яратилди. Айни пайтда жараённи янада оптималлаштириш ва ҳудудларда электрон тизимни жорий этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда сезиларли муваффақиятларга эришилди. Тошкент вилоятининг Бука туманида камбағалликни қисқартириш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, Акселератор жамоаси тадбиркорликни ривожлантиришдан манфаатдор ва “Аёллар дафтари” реестрига киритилган 55 нафар аёллар рўйхатини шакллантирди. Касб-ҳунар курслари ташкил этилиб, лойиҳа иштирокчиларига бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, ўз корхоналарини рўйхатга олиш ва имтиёзли кредитлар берилишига кўмаклашилди.

Шунингдек, Акселератор томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Таклифлар лойиҳа ҳужжатларини идоралараро келишиш жараёнини соддалаштириш, қурилишнинг бош режалари ва уларни ишлаб чиқишга сарфланадиган вақт ва харажатларини камайтириш имконини беради.

20 миллиондан ортиқ коммунал хизматлари истеъмолчиларининг маълумотлари қайта ишланиб, ягона истеъмол идентификатори сифатида фойдаланиладиган жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари (ЖШ ШИР) асосида коммунал хизматлар ўртасида истеъмолчилар маълумотларининг интеграцияси таъминланди.

БАА томони Акселераторнинг натижадорлиги ва Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастурини ҳаётга татбиқ этишда эришилган муваффақиятлар бошқа мамлакатларда бундай механизмни жорий этишда кузатилган натижалардан анча юқори эканлигини таъкидлади.

Маросим иштирокчиларига фуқароларнинг давлат хизматларидан қониқиш даражасини баҳолаш, БМТ стандартларига мувофиқ Ўзбекистон энергетика соҳасида статистикани шакллантириш, корхоналар учун рейтинг тизимини жорий каби янги 100 кунлик муддат доирасида Акселератор ишининг асосий йўналишлари тақдим этилди.

Умуман олганда, БАА ҳукумати кўмагида амалга оширилаётган Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастури 25 йўналишни, жумладан, Миллий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, давлат хизматларини такомиллаштириш, “бизнесни юритиш” рейтингида Ўзбекистон позициясини яхшилаш, инновацияларни жорий этиш, солиқ ва божхона маъмурчилигини, эркин иқтисодий зоналарни бошқариш амалиётини такомиллаштириш ҳамда раҳбар кадрларни тайёрлаш ва давлат органлари учун кадрлар захирасини яратиш ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади. Ушбу дастур ижроси доирасида Ўзбекистон ва БААда 5 мингдан ортиқ киши иштирок этган 124 та семинар ҳамда 100 га яқин турли қўшма тадбирлар ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться