Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши ўтказилди
2021-07-29 | Хавфсизлик соҳаси
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Ўзбекистон ва Беларусь мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига кўра, мудофаа вазирлари ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақа ва дунёдаги ҳозирги вазият, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ШҲТга аъзо мамлакатлар хавфсизлигига оид масалаларни муҳокама қилишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги