Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хавфсизлик соҳаси

Кибержиноятчиликка қарши курашиш ва рақамли экспертиза бўйича минтақавий семинар ўз ишини бошлади

24.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Кун сайин ахборот-технологиялари жадал ривожланиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда ҳам ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда. Бунинг натижасида республикамизда ташкилотлар ва муассасаларнинг веб-сайтлари ва автоматлаштирилган маълумотлар базаларини яратиш тобора ривожланиб бормоқда. Бу албатта барча соҳалар учун ижобий таъсирини кўрсатиш билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари олдига янги кўринишдаги жиноятларга қарши курашиш масалаларини ҳам қўймоқда. Ўз ўрнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, хусусан ички ишлар органлари ходимлари жаҳон талабларига мос равишда янги билим ва тажрибаларни ўзлаштирмоқда.

Ўзбекистон – ЕИ: ҳамкорлик доираси кенгаймоқда

24.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкентда Ривожланиш мақсадидаги ҳамкорлик бўйича “Ўзбекистон – Европа Итттифоқи” кичик қўмитасининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

БМТ делегацияси билан учрашув

23.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 23 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Светлана Артикованинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси – БМТ Тараққиёт дастури маъмури махсус маслаҳатчиси Абдула Мар Дийе бошчилигидаги БМТ делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро «Кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди

22.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Жорий йилнинг 6 – 21 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган халқаро танловда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси британиялик, непаллик ва швейцариялик ҳамкасблари билан бирга биринчи ўринни қўлга киритди (танлов шартига кўра ҳар бир совринли ўрин бир нечта жамоага берилиши ҳам мумкин).

Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўлида

21.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Ташпулатов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 15-18 октябрь кунлари Интерпол Бош Ассамблеясининг сессиясида иштирок этиб қайтди.

Хориждан олиб кирилган зарарланган кўчатлар йўқ қилинди

17.10.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Латвия давлатидан республикамизга “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали олиб кирилаётган 28 дона 5 845 604,8 сўм қийматидаги манзарали кўчатлардан олинган намуналар “Ўздавкарантин” инспекциясининг марказий лабораториясида текширилганида ушбу ўсимлик маҳсулотлари зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланганлиги аниқланди. 

Шавкат Мирзиёев: Ҳарбий хизматчилар халқимизнинг маънавий етук фарзандлари бўлиши керак

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Денов туманидаги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда бўлди.

Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган биринчи халқаро илмий-амалий анжумани

17.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти шафелигида “Замонавий ҳарбий можаролар: мазмуни ва олинган сабоқлар” мавзусида биринчи халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

ЭЪЛОН

17.10.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 17 октябрь соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли материалларга ҳуқуқий муносабат билдириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегациясининг Интерпол Бош Ассамблеясининг 88-сессиясида иштироки юзасидан

17.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Чили пойтахти Сантьяго шаҳрида Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол) Бош Ассамблеясининг 88-сессияси ўз ишини бошлади.

Замонавий ҳарбий можаролар халқаро экспертлар муҳокамасида

16.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Замонавий ҳарбий можаролар: мазмун ва олинган сабоқлар. Тошкентда шу мавзуда илмий-амалий халқаро конференция ташкил этилди.

Эксперт-криминалистика соҳа вакилларининг касбий малакасини ошириш юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди

07.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ҳозирда мамлакатимиздаги эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари билимини юксалтириш, амалиёт ва таълим тизимида инновацион ёндашувлар ҳамда замонавий ўқитиш услубларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари Қирғизистонда ўтказилган координацион комитетнинг ХХ мажлисида иштирок этди

03.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Қирғизистон Республикасининг Чолпон-ота шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Қуролли Кучлари алоқа бошлиқлари координацион комитетининг ХХ-мажлиси бўлиб ўтди.

Қуролли Кучлар академиясига Россия делегацияси ташриф буюрди

30.09.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига Россия Федерациясининг «Россотрудничество» компаниясининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари, истеъфодаги генерал-лейтенант Виктор Николаевич Шулика бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ўзбекистон – Ҳиндистон: хавфсизлик соҳасида маслаҳатлашув

25.09.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Тошкентда 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппарати ва Ҳиндистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Ҳиндистон Республикаси делегацияси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди

24.09.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Панкаж Саран бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов қабул қилди.

Ўзбекистон мудофаа вазири “Марказ – 2019” ҳарбий машғулотини кузатиш учун Оренбургга етиб келди

20.09.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

19 сентябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларини кузатиш учун Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрига етиб келди.

Корея Республикаси Миллий мудофаа университети ўқитувчилари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди

19.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Корея Республикаси Миллий мудофаа университети делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди. Делегацияга университет декани профессор Квон Тэ-Вук бошчилик қилди.

Ҳаво кучлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви

19.09.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг мудофаа тизимида шу йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик иш режасига мувофиқ, Россия Федерацияси Авиация хавфсизлиги бошқармаси Москва шаҳри учиш хавфсизлиги хизмати мутахассислари юртимизга ташриф буюрди.