Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳаво кучлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви

2019-09-19 | Хавфсизлик соҳаси

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг мудофаа тизимида шу йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик иш режасига мувофиқ, Россия Федерацияси Авиация хавфсизлиги бошқармаси Москва шаҳри учиш хавфсизлиги хизмати мутахассислари юртимизга ташриф буюрди.

Қуролли Кучлар давлат музейида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги масъул мутахассислари иштирокида икки давлат ўртасида авиация хавфсизлиги соҳасидаги икки томонлама ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки томонлама ишчи учрашувнинг асосий вазифалари Қуролли Кучлар авиация парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш, тергов тартибини такомиллаштириш, шунингдек, аварияларнинг олдини олиш масалаларида ваколатли органлар билан зарур ўзаро алоқаларни таъминлаш, муаммоларини ҳал қилишда умум нуқтаи назар ёндошувларини аниқлашдан иборат.

Шунингдек авиация ходимлари фаолияти устидан назоратни ташкил этишнинг мавжуд техникалари бўйича билимларни чуқурлаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва икки давлат ўртасида Қуролли Кучлар авияция хавфсизлиги мутахассислари иш тажрибасини алмашиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться