Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикаси Миллий мудофаа университети ўқитувчилари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди

2019-09-19 | Таълим

Корея Республикаси Миллий мудофаа университети делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди. Делегацияга университет декани профессор Квон Тэ-Вук бошчилик қилди.

Қуролли Кучлар академияси бошлиғининг ўринбосари полковник Руфтулло Неъматов учрашув давомида мамлакатларимиз узоқ вақт давомида синалган стратегик ҳамкор эканлигини таъкидлаб ўтди. Икки мамлакат раҳбарларининг юқори даражадаги тизимли алоқалари Ўзбекистон – Корея Республикаси ўртасидаги ҳарбий муносабатларни янги даражага олиб чиқди.

Мазкур йўналишда Қуролли Кучлар академияси ва Корея Республикаси Миллий мудофаа университети ўртасида имзоланган меморандум алоҳида аҳамият касб этди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг 20 нафардан ортиқ офицерлари турли йўналишларда тажриба алмашиш мақсадида Корея Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий таълим муассасаларида тайёргарлик ўтаб қайтди.

Тадбир якунида Корея Республикаси Миллий мудофаа университети ўқитувчилари академияда яратилган шароитлар, унинг инфратузилмаси билан яқинда танишиб, ўқув хоналарида курсантлар билан суҳбатлашдилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-6 сентябрь кунлари Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги Мудофаа вазирлиги ҳарбий делегацияси хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича Корея Республикасида ўтказилган “Сеул мулоқоти – 2019” форумида иштирок этган эди. Тадбирлар давомида генерал-майор Азизбек Икрамов Корея Республикаси Миллий мудофаа вазири ўринбосари Пак Чже Мин билан икки томонлама учрашув ўтказган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться