Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон мудофаа вазири “Марказ – 2019” ҳарбий машғулотини кузатиш учун Оренбургга етиб келди
2019-09-20 | Хавфсизлик соҳаси
19 сентябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларини кузатиш учун Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрига етиб келди.
Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий самолёти Оренбург шаҳридаги ҳарбий аэродромга кеча кечқурун қўнди. Меҳмонни Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги кутиб олди.
Бу йилги “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида Ўзбекистон ҳарбий контингенти ҳам иштирок этмоқда. Ушбу машғулотда Марказий Осиё минтақасида халқаро терроризмга қарши курашиш вазифаларини ҳамкорликда бажариш бўйича комплекс машқлар амалга оширилади. Унда вакилларимиз Тожикистон ҳарбийлари билан биргаликда шартли равишда ўз миллий ҳудудларида ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳарбий машғулотларнинг асосий қисми бугун, 20 сентябрь куни Оренбург вилоятидаги “Донгуз” полигонида ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги