Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари Қирғизистонда ўтказилган координацион комитетнинг ХХ мажлисида иштирок этди

2019-10-03 | Хавфсизлик соҳаси

Қирғизистон Республикасининг Чолпон-ота шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Қуролли Кучлари алоқа бошлиқлари координацион комитетининг ХХ-мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон Республикалари ҳамда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари алоқа бошлиқлари иштирок этди.

Мажлисни Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиғи ўринбосари, алоқа Бош бошқармаси бошлиғи – координацион комитет раиси генерал-полковник Х.Арсланов олиб борди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Қуролли Кучлари алоқа бошлиқларининг координацион комитети мажлисида қуйидаги саволлар муҳокама қилинди:

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Қуролли Кучларининг ҳамкорликдаги алоқа тизимини яратиш ва ривожлантириш тадбирлари бўйича қилинган ва режалаштирилаётган ишлар тўғрисида.
Қуролли Кучлари алоқа тугунлари ўртасида ҳамкорликдаги алоқа машғулотларини ташкил қилиш ва 2020 йилда уни ўтказиш бўйича режалар келишиб олинди.

Бундан ташқари ХХ координацион комитет мажлисида 2020-йилда халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказиладиган “Ишончли қабул” алоқа мутахасислари мусобақасини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилди  ва муҳокама қилинди.

Комитетда илк бор Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар  мудофаа вазирлари Кенгаши котиби генерал-майор Ю. Дашкин иштирок этди.

Генерал-майор Ю. Дашкин ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳарбий ҳамкорликда қилинаётган амалий ишлар бўйича ўз миннатдорчилигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться