Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегациясининг Интерпол Бош Ассамблеясининг 88-сессиясида иштироки юзасидан

2019-10-17 | Хавфсизлик соҳаси

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Чили пойтахти Сантьяго шаҳрида Халқаро жиноий полиция ташкилоти (Интерпол) Бош Ассамблеясининг 88-сессияси ўз ишини бошлади.

Сессия ишида 173 та Интерполга аъзо давлатларнинг 1000 дан ортиқ вакиллари, шу жумладан 32 нафар полиция органлари раҳбарлари ва 25 нафар ички ишлар вазирлари қатнашмоқдалар.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари А. Ташпулатов, Ўзбекистондаги Интерпол Миллий марказий бюроси мудири Р.Исроилов ва бошқа масъул ходимлар республика делегацияси таркибида иштирок этмоқдалар.

Сессиянинг очилиш маросимида Чили Республикасининг Президенти Себастьян Пиньера табрик нутқи билан сўзга чиқди.

Учрашув доирасида Интерполнинг асосий вазифалари ва функцияларини муҳокама қилиш, ташкилотнинг фаолияти тўғрисида Резолюция қабул қилиш, Бош Ассамблея томонидан бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот эшитиш, Ижроия қўмитаси ва Бош котиб сайловларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида вазирлик делегациясининг Россия, Корея, Туркия, Афғонистон ва Озарбайжон ички ишлар вазирликлари ва полиция вакиллари билан икки томонлама учрашувлари режалашлаштирилган. Ушбу музокараларда томонлар уюшган жиноятчилик, наркотрафик, терроризм, ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш йўналишларида ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда бошқа долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.

Интерпол Бош Ассамблеясининг 88-сессияси жорий йилнинг 18 октябрга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться