Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Республикаси делегацияси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди

2019-09-24 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Панкаж Саран бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов қабул қилди.

Вазир П.Бобожонов Ҳиндистон делегацияси аъзолари билан мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Республикалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари дўстона ва ўзаро манфаатли хусусиятга эгалигини, ушбу ҳамкорлик давлатларимизнинг миллий манфаатларига, иқтисодий ривожланишига, шунингдек, дунё ҳамжамиятида ўз нуфузига эга бўлишига хизмат қилиб, дадиллик билан ривожланаётганлигини таъкидлаб ўтди. Делегация аъзоларига ИИВ тузилмаси, бўлинмалар, ҳуқуқбузарлик­лар профилактикаси инспекторларининг фаолияти, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик масалаларида маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ва ёшлар билан ҳамкорлик ҳақида маълумот берилди.

Ўз ўрнида, Панкаж Саран самимий, дўстона қабул ва кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар ривожланишнинг ижобий тенденциясига эга эканини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида томонлар истиқболдаги муҳим масалаларни ҳам муҳокама қилди.

Тадбирда делегация таркибида Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа ҳам иштирок этди.

Ташриф доирасида меҳмонлар Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 7-сон ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться