Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қуролли Кучлар академиясига Россия делегацияси ташриф буюрди

2019-09-30 | Хавфсизлик соҳаси

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига Россия Федерациясининг «Россотрудничество» компаниясининг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари, истеъфодаги генерал-лейтенант Виктор Николаевич Шулика бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташриф давомида Россия Федерацияси делегацияси академиянинг ўқув-моддий базаси ва инфратузилмаси билан яқиндан танишди. Меҳмонларга академия музейи, ундаги ноёб экспонатлар ҳақида маълумот берилди.

«Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» муносабати билан «Россотрудничество» компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари Қуролли Кучлар академиясига рус тилини ўрганиш бўйича ўқув материаллари ва адабиётларни тақдим этди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг давоми сифатида эътироф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться