Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТ делегацияси билан учрашув
2019-10-23 | Сиёсат
2019 йил 23 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Светлана Артикованинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси – БМТ Тараққиёт дастури маъмури махсус маслаҳатчиси Абдула Мар Дийе бошчилигидаги БМТ делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлашга, мамлакатни ва умуман минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш, замон таҳдидлари ва хавфларига қарши курашиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш, жумладан, Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг энг долзарб вазифалари экани таъкидланди.
Томонлар Ўзбекистон Орол денгизи фожеаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу йўналишда нуфузли халқаро тузилмалар билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 25 октябрь куни Нукус шаҳрида БМТ шафелигида “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” деб номланган юқори даражадаги Халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати