Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хавфсизлик соҳаси

АҚШ халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

19.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди.

Президент фармойишига биноан 15 декабрдан бошлаб бир ой «Ватанпарварлик ойлиги» этиб белгиланди

18.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармойишни имзолади.

ЭЪЛОН

17.12.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Эртага, 18 декабрь куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Транспортда хавфсизликни таъминлашни такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик

17.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги темир йўллар Академиясининг бошлиғи ўринбосари Ху Чуаньпин бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрган.

Экспертлар давра суҳбати​

17.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Токиода 16 декабрь куни “Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорлик” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда икки давлат сиёсий ва таҳлилий доиралари вакиллари, экспертлар иштирок этди.

Навбатдаги матбуот анжуманида туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди

13.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 12 декабрь куни ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида ИИВ Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» мавзусидаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Катта қизиқиш ва зўр таассурот билан

12.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Интерпол миллий марказий бюросида АҚШ Давлат департаменти ва Меҳнат вазирлиги делегацияси билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтган эди. Хорижий делегация ўз ишини давом эттириб, пойтахтимизнинг Юнусобод тумани ИИОФМБ 7-сонли ИИБга ташриф буюрди.

ЭЪЛОН

12.12.2019ТуризмМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 12 декабрь соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Хитой:ҳарбий матбуот ҳамкорлиги истиқболлари ўрганилди

09.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи подполковник Баҳром Зулфиқоров раҳбарлигидаги ҳарбий делегация Хитой Халқ Республикасига (ХХР) хизмат сафарида бўлиб қайтди.

ЭЪЛОН

09.12.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 9 декабрь куни, соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида:

Халқаро экспертлар билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди

06.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида одам савдосига қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда халқаро тажрибани, одам савдоси жинояти қурбонларини аниқлаш ва уларга мурожаат этиш механизмини ўрганиш мақсадида халқаро экспертлар билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

05.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ички ишлар вазирликлари ўртасидаги Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг ҳамкорликдаги қўшма ўқув машғулотлари ўтказилди

04.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Шарқий ҳарбий округ “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонда “Шарқ – 2019” Ўзбекистон ва Россия Федерация ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Марказий ҳарбий округда харбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилмоқда

02.12.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг кўрсатмасига асосан, харбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлик машғулотлари бўйича белгиланган меъёрлар асосида билим ва кўникмалари синовдан ўтказилмоқда.

Тошкентда МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар пойтахтларининг ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари раҳбарларининг биринчи кенгаши бўлиб ўтади

28.11.2019МДҲМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар пойтахтлари ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари раҳбарларини бир майдонда тўплаш ташаббуси МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-лейтенант П. Бобожонов томонидан илгари сурилган эди. Ушбу ташаббус Уюшган жиноятчилик ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси томонидан маъқулланиб, қўллаб қувватланган эди.

60 га яқин ҳарбий либос кийган давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар раҳбарлари полигонда саф тортишди

27.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари таркиби билан йиғинлар ўтказиш тўғрисида”ги қарорига, шунингдек 2019 йил 15 ноябрдаги Фармойишига асосан ноябрь ва декабрь ойларида икки босқичли йиғин ўтказилиши режалаштирилган.

Газдан заҳарланиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида нималарни билишимиз керак?

22.11.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ички ишлар вазирларининг учрашуви

21.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20 ноябрь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Ҳиндистон Республикаси Ички ишлар вазири Амит Шах ўртасида учрашув бўлиб ўтди.